Хатирчи тумани Тинчлик маҳалласида Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги томонидан 5 гектар майдонда “Яшил боғ” барпо этилди. Боғ барпо этиш ишларида маҳалла аҳолиси фаол қатнашишди. Тадбирда туман ҳокими С. Низомов ҳамда Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти директори А. Хамзаев ҳам иштирок этди. Туман ҳокими мазкур тадбир ва боғ учун Хатирчи давлат ўрмон хўжалиги раҳбари У. Мамановга миннатдорчилик билдирди!

