Ўзбекистонда ШҲТнинг биринчи халқаро ярим марафонини ўтказиш арафасида Тошкент шаҳридаги 30-сонли меҳрибонлик уйи ҳудудида расман дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Енгил атлетика федерасияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ШҲТ халқаро ярим марафонига тайёргарлик кўрувчи жамоа вакиллари Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан биргаликда тез ўсувчи углеродга бой дарахтлар экишди.
Тадбирни давлат Экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов кириш сўзи билан очиб, республикада ўрмонзорни кўпайтириш ва “Яшил макон” ишлари кенг миқёсда олиб борилаётганлигини таъкидлади.
Аксияда иштирок этган ҳар бир меҳрибонлик тарбияланувчиси ўз дарахтига эга бўлди. Бу тадбирда экилган дарахтларни парваришлаш, ёш авлоднинг экологик маданиятини ошириш имконини бериши табий.



