Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-сон қарори 1.3-банди ижросини таъминлаш мақсадида жойларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ҳолатини, янги лойиҳаларни амалга ошириш зарурати ва уларнинг жойлашувини, шунингдек ушбу масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда 2023 йилда бюджет тизими маблағлари ҳисобидан ўрмон фонди ерларини ўзлаштириш, фойдаланишга киритиш учун зарур бўлган суғориш қудуғини қуриш ҳамда сув насосини ўрнатиш бўйича таклиф этиладиган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати шакллантирилди.



