21-март 1971-йили ташкил этилган ва ҳалигача ҳар йили бутун жаҳонда Халқаро ўрмонлар куни ёки Умумжаҳон ўрмонларни ҳимоя қилиш куни нишонланиб келинади. Ушбу кунни ташкиллаштириш ташаббускори 1971-йилда 23-Бош Ассамблеяда Европа қишлоқ хўжалиги Конфедерацияси сўзга чиқиши бўлди ва бу ғоя БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан қўллаб-қувватланди.
Ҳар йили 21 март куни Умумжаҳон ўрмонларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланиб келинади.
Ўрмон ва унинг бойлигини сақлаб қолиш масаласи бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатлари учун энг муҳим экологик муаммолар қаторида. Сўнгги йилларда Ернинг ўрмонларнинг йўқолиб кетиши билан боғлиқ тенденциялар бутун халқаро ҳамжамиятларда ташвиш уйғотди.

