Бугун, 18- март куни Tashkent international Hotelда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ZAMIN foundation, UNECE, UNDP ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамкорликда “Яшил макон: Шаҳарларда яшил ҳудудлар ва дарахтларни кўпайтириш” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда Экоқўмита раисининг биринчи ўринбосари У.Халилов, БМТ ЕИК ижрочи котиби Д.Мариасин, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Р. Астхана, БМТ Тарқаққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Д. Мунтяну, Замин халқаро жамоат фонди Васийлик Кенгаши раисининг ўринбосари Л.Саидова, БМТ эксперти, Италиялик ўрмоншунос олим, профессор Ф.Феррини, Л.Анновацци-Якаб, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари А.Макаригакис, БМТнинг Европа Иқтисодий Комиссияси вакили Р.Михалак, Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) эксперти профессор Н.Тайлор, Сингапур халқаро биохилма-хилликни муҳофаза қилиш бўлинмаси бош директори, профессор Л.Чанлар иштирок этишди.
Ушбу нуфузли семинарда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вакили сифатида профессор А.Ҳамзаев иштирок этиб, “Республикада ўрмончиликни аҳамияти. Дарахтларни кўпайтириш бўйича амалга ошираётган тадбирлар” хусусида тақдимот ва маъруза қилди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вакили томонидан қилинган маърузага кўпчилик халқаро ва хорижий ташкилот вакиллари жуда катта қизиқиш билдиришди. Жумладан, Италиялик профессор Ф.Феррини, БМТнинг Европа Иқтисодий Комиссияси вакили Р.Михалак, Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) эксперти профессор Н.Тайлорлар ўрмончилик соҳасида келгусида ҳамкорлик қилиш истагини билдиришди.
Мазкур семинар амалий тарзда эртага, 9-март куни ўз ишини давом эттиради. Мазкур семинар доирасида соат 10:00-12:30 да Тошкент шаҳрининг “Адиблар хиёбони”да ва соат 14:00-16:00 да Сергели туманидаги “Ўзгариш боғи”да дарахт экиш тадбирлари бўлиб ўтади.
Тадбирда Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти жамоси фаол иштироки таъминланади.


