Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида самарали фаолият олиб борган таниқли агроном, иқтисодчи Маликжон Қосимов бағишланган хотира кечаси ҳамда унинг яқинда чоп этилган “Эртапишар маккажўхори дурагай уруғларининг ҳосилдорлиги” номли монографияси тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда қўмита раҳбарияти, мутасадди вакиллар, Маликжон Қосимовнинг оила аъзолари, тизим ташкилотлари ходимлари, ёшлар иштирок этишди.
Унда сўзга чиққанлар Маликжон Қосимовнинг олийжаноб фазилатлари, амалга оширган ишларини хотирлашиб, фидокорона қилган меҳнати ёшларга ибрат бўлишини таъкидладилар.
“Эртапишар маккажўхори дурагай уруғларининг ҳосилдорлиги” номли монографияси дунёда техник, озиқ-овқат ва ем-хашак аҳамиятига эга бўлган қимматли қишлоқ хўжалик экини – маккажўхорининг Республикамизда истиқболли нав ва дурагайларини етиштириш, уларнинг генетик ресурсларини ўрганиш ва истиқболли шаклларини танлаш, кўпайтириш ҳамда жорий қилиш бўйича муаллифнинг илмий-тадқиқотларининг натижалари баён этилган. Ушбу монографиядан олий ўқув юртлари талабалари, магистрлар ва кенг китобхонлар фойдаланиши мумкин.
Ўрмон хўжалиги соҳасини ривожлантириш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва кўпайтириш, улардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланаётган ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшганлиги учун Қосимов Маликжон Ибрагимович биринчи бўлиб “Ўрмон хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Наъматакни истемол қилиш қандай касалликларга шифо бўлишини биласизми?
Табиий маҳсулот инсон организмига фойда келтириши учун уни тўғри тайёрлаш ва истеъмол қилишни билиш керак. Сиз...