1 – босқич: Ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, мос бўлган дарахт-бута турларини тўғри танлаш;
2 – босқич: Кўчатларни экишдан олдин майдонни экишга тайёрлаш (кузда тупроқларни чуқур ҳайдаш 60 см гача, баҳорда 40 см гача юмшатиш);
3 – босқич: Кўчатларнинг ёшига қараб тупроқ чуқурчаларини тайёрлаш (Бунда чуқурчаларнинг ҳажми 70х70х70 см дан кам бўлмаслиги керак);Кўчатлани экишдан 6-8 кун олдин чуқурчаларга 10 кг чириган гўнг ёки 300 г суперфосфат, 60 г калийли туз ва 60 г аммоний сульфатини солиш;
Чуқурчалар тагида дренаж тизимини яхшилаш мақсадида 5-7 см майда шағал тўшаш;
4 – босқич: Стандарт кўчатларни танлаш ва экиш (игнабарглилар бўйича 1,5-2,0 м, тана йўғонлиги 10-12 см, япроқ барли кўчатлар бўйи 1,0-2,0 м, йўғонлиги 7-10 см);
Игна баргли кўчатларни яхлит тупроқ субстрати (коми) билан экиш (Бунда тупроқ субстрати 50х70 см дан кам бўлмаслиги керак);
Илдиз тизими очиқ ҳолдаги япроқ баргли кўчатларнинг шикастланган илдиз тизимини қирқиб экиш;
5 – босқич: Экилгандан сўнг атрофига айлана шаклда диаметри 1,5-2,0 метрда ариқчалар олиш (бу кейинги сув қуйиш ва нам сақлашда муҳим аҳамиятга эга);
6 – босқич: Экишдан сўнг дарҳол 600-700 м3/га меъёрда суғориш;
Кўчатларни биринчи йилда 6-8 марта 600-700 м3/га, иккинчи йилдан бошлаб 4-5 мартобагача 900-1000 м3/га меъёрда мунтазам суғориш;
7 – босқич: Суғориш давомида гектарига 90-120 кг дан азот ва фосфор (270-360 кг аммиакли селитра ёки 45-60 кг аммоний сульфати ва 450-660 кг оддий донадор суперфосфат) маданли ўғит билан озиқлантириш;
8 – босқич: Вегетация давомида кўчатлар атрофида 3-5 маротаба юмшатиш ишларини олиб бориш, мунтазам равишда бегона ўтлардан тозалаш;
9 – босқич: Дарахт – бута кўчатларида касаллик ва зарарли организмлар аниқланган ҳолда уларга қарши вегетация давомида махсус кимёвий пестицидлар билан 3-4 маротабага ишлов бериб бориш;
10 – босқич: Дарахт-буталарга 5-6 йил давомида манзарали шакл бериб (буташ) бориш; Бунда дарахт пастки қисмидаги штамб баландлиги 70-80 см бўлиш керак, шох-шаббаларни ярусли қилиб шакл бериб бориш;
Жорий йилда Ўрмон хўжалигида амалга оширилган ишлар
Ўрмон хўжаликлари томонидан ўрмонлар майдонини кенгайтириш, қайта тиклаш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, қўшимча...