Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Навоий вилояти Нурота давлат ўрмон хўжалигида писта плантасияларини барпо қилиш ишлари бошланди

Навоий вилояти Нурота давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида 2022 йил баҳорги мавсумда ташкил этиладиган писта плантасияларини барпо қилиш ишлари уюшқоқлик билан бошланди.
Кўтаринки рухда, Нурота давлат ўрмон хўжалигининг 50 дан ортиқ ўрмончи ва ишчилари ушбу ишга сафарбар этилди. Ўрмон хўжалиги ходимлари ушбу ҳудудларга чиққан ҳолда меҳнат қилиб, хўжалик томонидан жорий йилда режалаштирилган писта экиш ишларини қисқа кунларда амалга оширишга астойдил бел боғлаган. Ишчиларга барча шароитлар яратиб берилмоқда.