Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Бугун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот Институтида ўқув семинар ўтказилди

 

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид 2020-2021 йилларда қабул қилинган Фармон ва Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этиш бўйича 2021 йил 4 октябр куни 180-сонли,  2021 йил 29 декабрда  219-сонли, 2022 йил 31 январь куни 18-сонли буйруқлари қабул қилинган. Мазкур буйруқлар билан Қўмитанинг Комплаенс-назорат хизмати томонидан соҳага оид 13 та Низом ва Тартиблар тасдиқланган.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг юқоридаги буйруқлари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонуни ижросини таъминлаш борасида ҳамда Қўмитанинг Комплаенс-назорат хизмати ва мурожаатлар билан ишлаш бўлимининг 2022 йил учун ишлаб чиқилган режа-дастурлари асосида Қўмитага қаршли Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида бугун, 2022 йил 3 март куни институтнинг раҳбарлари ва барча ходимлари иштирокида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ходимларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, шунингдек фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашга бағишланган ўқув-семинари ўтказилди. Тадбирда Қўмита масъул ходимлари У.Рўзиев ва Х.Пояновлар ўз маърузалари билан чиқиш қилишиб, мавзу юзасидан тушунтириш ва тавсиялар бердилар, ўзаро савол-жавоблар бўлди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...