2022 йил 3 февраль куни “Telegram ” ижтимоий тармоғи
https://t.me/ekologuz/7899 нинг “ekologuz” гуруҳида Бўстон тумани “Халқобод” МФЙ “Шафтолизор” кўчасида жойлашган ўрмон хўжалигидаги соғлом дарахтлар кесилаётгани, ўрмон хўжалиги ҳозирда жуда ачинарли аҳволга тушиб қолгани, хўжаликда ўрмонни эслатадиган ҳеч вақо йўқлигидан шикоят қилинган ҳамда мутасаддилардан ҳолатни назоратга олишлари сўралган.
Мазкур мурожаат Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Андижон вилояти давлат ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги “Ўрмон фонди ерлари ва суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш ҳамда ёғочбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмини янада кўпайтириш чора-тадбирлар тўғрисида” ги 442-сон қарорининг 9-бандидаги «Ўрмон фонди ерларидаги яроқсиз ҳолга келган (биологик ёшини ўтаган, нобуд бўлган) маданий ўрмонлар ўрнида павловния ва бошқа тез ўсувчи дарахтлар плантациялари ташкил этиш» топшириқлари ижросини таьминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 17-июндаги 112-сонли буйруғи билан белгиланган тартибда тегишли рухсатномалар асосида, Андижон давлат ўрмон хўжалигининг Бўстон тумани “Халқобод” МФЙ “Шафтолизор” кўчасида, Шерқўрғон ўрмон бўлимида биологик ёшини ўтаган қуриб нобуд бўлган ҳамда самара бермаётган майдонлари ўрнида тез ўсувчи саноатбоп павловния плантациялари барпо этилмоқда. 2021 йилда Андижон давлат ўрмон хўжалигида 250 мингдан зиёд павловния кўчатлари етиштирилиб адирлик ва суғориладиган ер майдонларида 310 гектар павловния плантациялари барпо этилди. Ушбу бўшаган майдонларда ҳам тез ўсувчи соноатбоп плантациялар барпо этилишини маълум қиламиз.
Дарахтларни шунчаки экиш билан кифояланмаслик керак, балки катта, улғайган ҳолга қадар етказиш лозим
Дунё бўйича глобал иқлим ўзгаришлари жадаллашганлиги натижасида атмосфера ҳавосининг бузилиши ва унинг салбий таъсири...