Жаҳон матбуоти саҳифаларида
Asia-Plus. Ҳар йили февраль ойидадунёнинг кўплаб мамлакатларида Писта куни нишонланади. Пистанинг асл ватани Эрон ва Марказий Осиё ҳисобланади. Қадимда Эронда писта пул бирлиги сифатида ишлатилган.
Дунёда йилига 1 миллиондан 2 миллион тоннагача писта етиштирилади. АҚШ дунёдаги энг кўп писта етиштирувчи мамлакат ҳисобланади. Бу ерда йилига 400 минг тоннадан ортиқ писта етиштирилади. Туркия, Хитой, Греция, Сурия, Италия ҳам писта етиштирувчи ва экспорт қилувчи мамлакатлар қаторига киради. Афғонистон, Ўзбекистон ва Туркманистон йилига 2 минг тоннагача писта экспорт қилади.Бироқ ҳақиқий писта плантациялари мавжуд эмас.
Нобель мукофотини топшириш маросимига келган совриндорларга писта ва шампан виноси тортилади. АҚШ, Туркия ва Испанияда писта ёдгорликлари ўрнатилган.
И. Абдумаликзода