«Яшил макон» умумиллий лойиҳасини уюшқоқлик билан ўтказишга Сирдарё вилояти Экология бошқармаси ва Ўрмон хўжалиги бошқармаси томонидан ҳамкорликда пухта тайёргарлик кўрилмоқда.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги кўчат экиш мавсумида вилоят ҳудудига 8 810 000 дона кўчат экиш режалаштирилган.
Вилоят ўрмон хўжалиги томонидан ҳозирда 2 млндан ортиқ манзарали ва мевали дарахт ва бута кўчатлари захиралари тайёрлаб қўйилган. Айни кунларда ўрмончилар ҳудудга дарахт экиш ишларини амалга оширмоқдалар.
Сирдарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати
