Мамлакатда ўрмон хўжалиги соҳасини, шунингдек асосий ва қўшимча тармоқларни ривожлантириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
6 октябрдаги ПҚ-4850-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланиб, ўрмон хўжалиги соҳасидаги барча йўналишлар қамраб олинган ҳолда прогноз кўрсаткичлар белгилаб берилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони билан ўрмон хўжалигида 2022 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди.
Мазкур ҳужжатлар билан белгиланган топшириқлар ижроси бўйича жорий йил учун барча ташкилий ва амалий чоралар кўрилмооқда.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 31-сон қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қарор билан Орол денгизининг қуриган туби
ва Оролбўйи ҳудудларида жами кейинги беш йиллик 1 млн гектар, шундан 2022 йилда 200 минг гектар ҳажмда чўл ўсимликларидан “яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш режалаштирилди. Бугунги кунгача,
700 тонна чўл ўсимликларининг уруғларини жамғарилди, 18 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилди. Айни пайтда уруғ жамғариш
ва экиш ишлари давом эттирилмоқда.
Маълумки, республика бўйлаб “яшил йиллик” тадбирини ўтказишга кенг миқёсда тайёргарлик кўрилмоқда.
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан ҳар бир ҳудудга мос равишда кўкаламзорлаштириш учун тавсия этиладиган дарахт-бута турлари ҳамда экиш агротехникаси бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Мазкур тавсияларга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда шумтол, қайрағоч, катальпа, япон сафораси, гледичия, тол, терак, жийда, тут, заранг, каштан, липа, эман, акация каби манзарали ва мевали кўчатларни экилиши таъминланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 ноябрдаги 694-Ф-сон фармойишига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида 2022 йил баҳорги мавсумда белгиланган миқдордаги кўчатларни экилиши таъминланади.
Бунинг учун, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ташкилот ва корхоналарга белгиланган тартибда кўчат етиштирувчи субъектлар томонидан ҳар хил турдаги дарахт-буталарнинг кўчат
ва қаламчалари етказиб берилади. Ҳудудларда тасдиқланган “йўл харита”лар асосида маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда кўчат экиш билан боғлиқ барча ташкилий чоралар кўрилади.
Энг асосийси, суғориш тизимини жорий этишга ҳамда агротехник қоидалар асосида экилган кўчатларни доимий равишда парваришланишига алоҳида эътибор қаратилади.
2021 йилнинг 4-7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида содир бўлган кучли қум-чанг бўронлари келиб чиқишининг асосий сабаби ерларнинг деградацияга учраганлиги яъни “Яшил қоплама”ларнинг камайиб кетганлигидир. Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш Конвенцияси котибияти кўмагида тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда “Ўзбекистонда чанг ва қум бўронларига қарши курашиш ва уларнинг салбий таъсирини камайтириш бўйича миллий ҳаракатлар режаси” ишлаб чиқилиб, 2022 йил 11 январда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.
Ушбу ҳужжатда қум ва чанг бўронлари масалаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш, БМТнинг табиий офатлар хавфини камайтириш реестрига киритиш, “Tупроқлар ва улар унумдорлигини муҳофазалаш тўғрисида” қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, қум-чанг бўронлари таъсирини камайтириш учун қўшимчалар киритиш ҳамда яйловлар маҳсулдорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, ердан самарали фойдаланишда иқтисодий манфаатдорлик механизмларини такомиллаштириш каби бир қатор тадбирларни амалга ошириш белгиланган.
Бундан ташқари Республика ҳудудлари бўйича чўлланиш
ва қурғоқчиликка мойил бўлган ҳудудларнинг кучсиз, ўртача кучли, кучли ва ўта кучли бирламчи рўйхати шакллантирилди ва атлас харитаси ишлаб чиқилди. Ушбу рўйхатга асосан ўрмон барпо этиш ишларини ташкил этиш режалаштирилиб амалга оширилиб бормоқда.
Сўнгги йилларда доривор ўсимликларни етиштириш ва хомашёсини тайёрлаш ҳажмларини кўпайтириш, мамлакатимиздаги фармацевтика корхоналарининг доривор ўсимликлар хомашёсига бўлган эҳтиёжини қондиришни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қатор қарорлари қабул қилинди.
Мазкур қарорлар ижросини таминлаш борасида республикамизнинг барча ҳудудларидаги ўрмон фонди ерларида доривор ўсимликлар плантациялари ташкил қилиниб, хомашёларини етиштирииш йўлга қўйилди. Бугунги кунга қадар тизимдаги 54 та ўрмон хўжаликлари томонидан жами 191,5 гектар майдонда янги 8 та турдаги доривор ўсимликларнинг оналик-тажриба плантациялари барпо этилди.
Президентимизнинг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-қарори билан
2022 йилда тизим ўрмон хўжаликлари томонидан 5 минг гектарга яқин майдонда доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этилиб, 8,5 минг тоннадан ортиқ хомашёсини тайёрлаш режалаштирилган. Маданий ҳолда етиштириладиган доривор ўсимликларнинг турларини 64 тадан 68 тага етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб олганмиз. Бу орқали табиий ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни майдонини сақлаб қолишга ва кенгайишига сабаб бўлади.
Президентимизнинг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида дориворчилик соҳасини илмий асосланган ҳолда ривожлантириш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Ушбу топшириққа асосан Республика ҳудудларида доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашга доир илмий тадқиқотларнинг ягона базасини яратиш, хорижий давлатларнинг илғор илмий ишланмаларини ўрганиб бориш, етакчи илмий муассасалар билан ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда замонавий технологиялар, илмий ишланмаларни республикага жорий этиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишни кучайтириш мақсадида 2020 йил 26 ноябрда “Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш, уларнинг уруғчилигини йўлга қўйишни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4901-сон қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил
9 мартдаги 124-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳузуридаги Доривор ўсимликларни етиштириш
ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Бугунги кунда илмий марказ томонидан доривор ўсимликларни етиштириш, хомашёсини тайёрлаш ва қайта ишлаш бўйича 2 та амалий
ва инновацион лойиҳалар мавзулари шакллантирилиб, Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилди.
Ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш борасида 2021 йил давомида ўрмон касалликлари ва зараркунандаларига қарши кураш ишлари 100 минг гектардан ортиқ майдонда, шу жумладан 90 минг гектар майдонда биологик кураш ишлари амалга оширилди, 254 км узунликдаги ёнғинга қарши йўллар, 42 км узунликдаги ҳимоя линиялари, 454 км минераллашган поласалар қурилиб, 1765 км узунликдаги йўллар таъмирланди.
Ўрмон фонди ерларини ижарага бериш бўйича олиб
Ўрмон фонди ерларининг самарасиз фойдаланилаётган ер майдонларини фойдаланишга киритиш юзасидан 2021 йил 31 декабрь ҳолатига 65,5 минг гектарга яқин ер участкасига 6,5 мингга яқин ижара шартномалари расмийлаштирилди, шу билан бирга, жами 18 минг 265 та янги иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4850-сон қарорига асосан ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ер участкаларида янгидан ёнғоқ мевали боғлар (писта, бодом, ёнғоқ) барпо этиш учун 371 та ижарачиларга 13,5 минг гектар, тез ўсувчи дарахтлар (павловния, терак) плантациялари барпо этиш учун 95 та ижарачиларга 2 минг 424,8 гектар ер майдонларига — беш йил давомида.
Ўрмон фондининг чўл ҳудудларида жойлашган, сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб;
чўл ўсимликлари (саксовул, черкез, қандим, қорабуроқ) плантациялари барпо этиш учун 4 та ижарачиларга 502 гектар ер майдонларига — ўн йил давомида.
Ўрмон фондининг сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб озиқ-овқат экинлари (дуккакли, мойли, бошоқли экинлар, сабзавот, полиз) учун 40 та ижарачиларга 1 минг 3,8 гектар ер майдонларига — бир йил давомида.
доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш учун 40 та ижарачиларга 1 минг 640,7 гектар ер майдонига — уч йил давомида ижара тўловининг “ноль” ставкасини қўллаш орқали фойдаланишга берилди.
2021 йилда ўрмон хўжаликларининг ўрмон фонди ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини кимошди электрон савдо майдончалари оркали онлайн-аукционга жойлаштириш тўғрисидаги таклифларини синов тариқасида ишлаётган www.ijara-urmon.uz электрон сайтига «O’RMONTEXNOSERVIS» ДУК жойлаштирилган 255 та лотлар мувофақиятли яукланиб 886 гектар фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерлари юридик ва жисмоий шахсларга берилди.

