Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Коррупцияга қарши курашамиз

Бугун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида  “Коррупцияга қарши курашамиз” мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид 2020-2021 йилларда қабул қилинган Фармон ва Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этиш бўйича 2021 йил 4 октябрь куни 180-сонли,  2021 йил 29 декабрда  219-сонли, 2022 йил 31 январь куни 18-сонли буйруқлури қабул қилинди. Мазкур буйруқлар билан Қўмитанинг Комплаенс-назорат хизмати томонидан соҳага оид 13 та Низом ва Тартиблар тасдиқланди.

Ўқув-семинар Комплаенс-назорат хизматининг 2022 йил учун ишлаб чиқилган режа-дастур асосида Қўмита марказий аппаратида   барча раҳбарлар, ходимлар иштирокида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ходимларнинг ҳуқуқий онги ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга бағишланди.

 Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масъул ходими Юнусов Акмал Рахматжонович таклиф этилди. Маърузачи иштирокчиларга Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2021 йилги фаолияти бўйича бажарилган ишлар натижалари тўғрисида, соҳага оид охирги ўзгаришлар, янгиликлар, келгусида режалаштирилган ишлар, қабул қилиниши кутилаётган норматив ҳужжатлар тўғрисида, шунингдек, барча давлат идораларида, жумладан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси (комплаенс-назорат хизмати) ташкил этилганлиги тўғрисида, жамиятда мавжуд коррупция иллати, унинг аянчли оқибатлари ва коррупцияга йўл қўйган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган жавобгарлик турлари ҳақида тушунтиришлар берилди, ўзаро савол-жавоблар асосида бўлиб ўтди. Ушбу ўқув-семинар Комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси У.Рўзиев томонидан ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...