Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Яшил йиллик” кўчатлар заҳираси қанчалик етарли?

Тассаввур қилайлик, дарахтларни кесиб ташласак нима бўлади? Aлбатта ҳавода кислород йўқолиб кетмайди, чунки ҳаводаги кислороднинг аксарият қисмини дунё океанлари таъминлайди. Aммо дарахтларнинг ҳам бу борадаги ўрни беқиёс. Фақатгина океандан чиқадиган кислород бизнинг тўлиқ нафас олишимизга етмайди. Бу етишмовчиликни еса дарахтлар тўлдиради. Битта дарахт бир йилда 100 кг кислород ажратади. Aммо бунча кислородни ишлаб чиқариши учун дарахт камида 12 метр баланд бўлиши, оғирлиги эса 2 тоннадан кам бўлмаслиги керак. Битта инсон эса бир йилда 9,5 тонна ҳавони нафаси билан ютиб, кислород унинг 23 фоизини ташкил этади. Бу тахминан бир йилга 740 кг кислородни ташкил этади. Демак, инсон тўлиқ нафас олиши учун битта одамга бир йилда 7-8 та дарахт «хизмат» қилади.
Демакки бугунги куннинг енг долзарб лойиҳаларидан бўлиб турган ва 1 мартдан старт берилиши режалаштирилаётган “ Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилажак тадбирларнинг бари бизнинг тоза ва мусаффо ҳаводан нафас олишимиз ва ҳам танимизни , ҳам руҳимизни, ҳам қалбимизни даволашга қаратилган. Ўйлаб кўринг, ҳар биримиз оила аъзоларимиз сондан келиб чиқиб киши бошига 7-8 тадан ниҳол ексак ва парвариш қилсак , яна 3-4 йилдан кейин бутун маҳалламиз, кўчамиз , туманимиз, вилоятимиз ва ниҳоят юртимиз қандай жаннатмакон гўшага айланади? Шу жойида тўхтанг, бир дам чуқур нафас олинг, ўпкангизни тўлдириб тоза ҳаводан симиринг. Нимани ҳис қилдингиз, онгу шурингиз тиниқлашдими, танангиз яйрадими? Шу ҳиссиётни , шу енгилликни ҳар куни сезсангиз, ҳис этсангиз нимаси ёмон? Фарзандингиз ифлос ҳаводан нафас олгани учун тинимсиз бош оғриғидан шикоят қилмаса, аксинча кучига куч, қувватига қувват қўшилаверса нимаси ёмон?
“Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси айнан мана шундай эзгу мақсадни кўзлаган халқчил лойиҳа, халқона лойиҳа. Ноябр-декабр ойларида ташкил этилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг узвий давомидир.

“Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида юртимиз ҳудудида ўтган йилнинг ноябр-декабр ойларида 85,9 млн дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги кўчатлар экилди.
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан ҳар бир ҳудудга мос равишда кўкаламзорлаштириш учун тавсия этиладиган дарахт-бута турлари ҳамда экилиш агротехникаси бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди. Мазкур тавсияларга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудларида тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда шумтол, қайроғоч, каталпа, япон сафораси, гледичия, тол, терак, жийда, тут, заранг, каштан, липа, эман, заранг, қайроғоч, акасия каби манзарали ва мевали кўчатлар қонун-қоидасига мувофиқ экилиши таъминланди.
Кўчат экиш ишлари бажарилишини сифатли ташкил этиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманлар ва шаҳарлар марказларида маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда амалий семинарлар ҳамда кўчат сотиш нуқталари ташкил этилди. Бу ерда ҳар бир кўчатнинг экиш услуби ва у ҳақида мълумотлар бериб борилди.
2022 йил 1 мартдан бошланадиган “Яшил йиллик” умумиллий лойиҳаси дарахт ва бута уруғлари тайёрланиб, сув кўп талаб этмайдиган кўчат турларини кўпайтириш бўйича ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил қилинмоқда. Ҳозирги кунда ўрмон хўжаликлари кўчатхоналарида 27 млн дона кўчатлар парваришланмоқда.
“Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган 2022 йил баҳор мавсуми давомида эса қуйидаги ишлар амалга оширилиши режалаштирилган:

  • ҳудудларда тасдиқланган “йўл харита”лар асосида маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда кўчат экиш билан боғлиқ барча ташкилий чораларни кўриш;
  • ҳудудларда иқлим-тупроқ шароитга мос қурғоқчиликка ва сувсизликка чидамли дарахт турларини танлаш;
    суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида ўрмон хўжаликлари томонидан 6,3 млн. дона тут кўчатларини экилишини ташкил этиш;
  • ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ташилот ва корхоналарга белгиланган тартибда жами 21,5 млн дона ҳар хил турдаги дарахт-буталарнинг кўчатлар ва қаламчаларни етказиб бериш;
  • агротехник қоидалар асосида экилган кўчатларни доимий равишда парваришланишини бўйича тавсиялар бериб бориш;
  • белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўрмон фонди ерларида ўрмонзорларни кенгайтириш, жумладан кўчат экиш тадбирларини амалга ошириш.
  • Ўйлаймизку, “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам халқимиз ҳамжиҳатликда, бирдамликда дарахт экиш, боғу роғлар барпо қилиш жараёнларида фаол иштирок этишади. Зеро, баҳор яратувчанлик, ижодкорлик фасли. Биз бугун яратган боғлар эртага юртимизни ер юзидаги жаннатлардан бирига айлантирса ажаб эмас.

О.Ашуров

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси