Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурни англаш

Мамлакатимизда ҳар йили февраль ойида ўзбек мумтоз адабиётининг икки йирик намояндалари – Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд саналарини кенг миқёсда нишонлаш ўзига хос анъанага айланган.
Алишер Навоий асарларида теран ифода топган миллий ва умуминсоний ғояларнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрнини ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, улар қалбида юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини назарда тутиб, шунингдек, улуғ шоир ва мутафаккирнинг адабий-илмий меросини мамлакатимизда ва халқаро миқёсда янада чуқур тадқиқ қилиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида 2020 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 11 февраль куни Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси марказий аппаратида “Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурни англаш” мавзуида адабий кеча ташкил этилди.
Унда “Дўстлик” ордени соҳибалари – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зулфия Мўминова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқуловалар иштирок этишди. Тадбир меҳмонлари шахс камолотидаги миллий мумтоз адабиётнинг ўрни, ўзбек адабиётида Навоий ва Бобур Ҳазратларининг тутган аҳамияти, қарашлари, шахсий ибратлари ҳақида фикр билдиришди. Навоий, Бобур асарларини ҳар ким ҳар куни ўқиши, ўқиши кераклиги таъкидланди.
Улуғ шоирлар таваллуд саналарига бағишланган чин кеча маънода адабиёт, маърифат, мумтоз шеъриятимиз айёми, назм ва наво, сўз байрамига айланди.
Тадбир давомида қўмита жамоаси ёшлари ҳам Навоий ва Бобур қаламига мансуб гўзал ғазалларини ёд этишди. 3 ярим яшар Мустафо Махкамов Алишер Навоийнинг “Меҳр кўп кўргуздим” радифли ғазалини ёдлаб берди.
Гулбаҳор Эрқулова ижросидаги мақомлар кўнгилларни ўзига ром этди. Буюк шоирлар битган ғазаллари ўз оҳанги, навоси, фироғи, фиғони, дарди, ишқи, сеҳри, илми, оҳи, ўз сири билан битилган ҳақиқат ҳикматлари юракларга нур бўлиб оқиб кирди.
Руҳни уйғотувчи, кўнгилларни покловчи, шуурни тиниқлаштириб, тафаккурга қувват бўлувчи сатрлар ҳар лаҳзада ҳамроҳимиз бўлсин! Ҳазрат Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди биз учун Оллоҳнинг улуғ иноятидир!

https://t.me/urmon_uz/11038
Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...