Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Жорий йилда 7-11 феврал кунлари чорвачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш мақсадида ZOOM платформаси орқали онлайн ўқув-машғулотлар ўтказилмоқда

Қўмита тизимида фаолият юритаётган чорвачилик, балиқчилик ва асаларичилик мутахассислари учун жорий йил 7-11 феврал кунлари ZOOM платформаси орқали онлайн ўқув-машғулотлар ўтказилмоқда.
Ўқув-машғулотини Ўрмон хўжалиги давлат кўмитаси раис ўринбосари Ғ.Қурбонов ҳамда Ўрмондан қўшимча фойдаланиш бошқарма бошлиғи Х.Умурқуловлар очиб беришди. Ўқув-машғулот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёйев томонидан мамлакатимизда ўрмон хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар жараёнида белгилаб берилган долзарб вазифалар, Республикада чорва бош сонини ошириш, наслдорлигини намоён қилиш йўллари, олинаётган маҳсулот турларини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларга тухталиб ўтилди.
Шунингдек, Ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши профилактик тадбирларнинг ўтказилиши, Майда ва йирик шохли молларни бўғозлик даврининг охирги 2 ойлигида озиқлантириш расионлари фарқлари, Республикада асалари оилалари сонини кўпайтириш ва уларни махсулдорлигини ошириш чоралари борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...