Орол денгизининг суви қуриган туби ҳамда Оролбўйи ҳудудларида 200 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш, ўрмонлар майдонини кенгайтириш фаолияти кенг кўламда олиб борилмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида Орол денгизининг қуриган тубини ўрмонзорга айлантириш мақсадида саксовул уруғларини экиш учун аҳолидан уруғ қабул қилиш ишлари бошланди.

