Ушбу тадбирларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 3 феврал куни Сурхондарё вилоятида Боботоғ давлат ўрмон хўжалигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ш.Ғаниев бошчилигида маданий пистазорлар ташкил этиш бўйича амалий-семинар ўтказилди.
Семинарда Сурхондарё вилояти хокими Т.Боболов, Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи A.Маматкаримов ва бир гурух ўрмончилар иштирок этдилар.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда кенг миқёсида ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси билан бир вақтда ушбу семинарнинг ўтказилиши бежизга эмас.
Бош вазири ўринбосари Ш.Ғаниев томонидан маданий пистазорларни барпо этиш орқали халқимизнинг писта ва ёнғоқмевалиларга бўлган талабини қисман бўлсада қоплаш мумкин эканлигини таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек ушбу машаққатли ишларда ўрмончиларнинг алоҳида ўрни бор эканлиги алоҳида таъкидланди.
Семинар давомида Сурхондарё вилояти хокими Т.Боболов ҳам сўзга чиқиб, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида фаолият юритаётган ўрмончилар томонидан тоғ ва чўл ҳудудларда маданий ўрмонзорлар барпо қилиш, бунинг учун зарур бўлган манзарали, мевали дарахт ва буталарнинг кўчатларини етиштириш ҳамда чўл ўсимликларини етиштириш бўйича кенг хажмли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтдилар.
Семинар якунида ўрмончиларга мамлакатимизни янада обод қилиш, яшилликка буркаш борасида амалга оширираётган машаққатли ва шарафли ишларида омад ва зафарлар тиланиб, маданий пистазорлар барпо этиш ишларига старт берилди.


