Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Тошкент вилояти ўрмон хўжалигида бўлди

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н. Бакиров Тошкент вилояти ўрмон хўжаликларидаги умумий аҳволни ўрганди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н. Бакиров Тошкент вилоятига хизмат сафари давомида Тошкент вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Абдураззоқов, Қуйи-Чирчиқ ўрмон хўжаликлари ҳудудида бўлиб у ердаги мавжуд кўчатхоналар, иссиқхоналар ва ходимларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Парвариш қилинаётнан кўчат турлари (қирим қарағай, павлония, бодом, ёнғоқ, лаванда, чинор) қимматли дарахт ва бута кўчатлари сифатли билан танишди. Айни пайтда кўчат экиш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, чорва наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини оширишга қаратилган дастурлар асосида 30 бош зотдор қорамоллар Қуйи-Чирчиқ ўрмон хўжалигига келтирилди, уларни парвариш жараёни билан танишди. Чорвачилик келажакда эҳтиёжга керакли гўшт ва сут маҳсулотлари билан ички бозорни янада яхшироқ тўлдириш имкони беради.