Ижтимоий тармоқлар орқали «Ўрмон босқинчилари» — Бухорода экология ходимлари калтакланди, каби билдирилган танқидга
Жорий йилнинг 3 февралда Дарё, xabar.uz интернет тармоғи орқали Бухородаги чўлда экология ходимлари ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан калтакланди. Ходимлардан бирининг кўзи жароҳатланди, автомобилига зарар етказилди … сарлавҳаси остида танқидий фикр билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йилнинг 3 февралдаги ушбу жанжал ҳолати билан боғлиқ ҳаракатлар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва юқоридаги масалаларга масъул ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда, айбдор бўлган фуқароларга жавобгарлик чоралари қўлланилиши таъминланади.
Экология ходимининг билдирган фикрлари ҳамда воқеа юзасидан тушунтиришларини ўқидик! Аслида воқеа “ Daryo”, “Xabar.uz” интернет тармоғи орқали берилгандек бўлганмиди?
Ҳолат юзасидан олиб борилган бирламчи ўрганишларга кўра ҳамда Жондор давлат ўрмон хўжалиги ходимларининг берган тушунтиришлари бўйича ҳолат экология ходимининг берган маълумотларига мутлақо зид бўлмоқда.
Яъни: Жондор давлат ўрмон хўжалиги ходимлари ҳамда иккита ходимдан иборат гувоҳлар 2021 йилнинг 28 январь куни кундузи соат тахминан 12:00 атрофида ўрмон хўжалиги ҳудудида ҳудудларда содир этилиши мумкин бўлган ўрмон қонунбузарликларини аниқлаш мақсадида чўл массивига рейдга чиқишган.
Хўжалик ходимлари томонидан хўжаликнинг «Отбоқар», «Қурбонали» массивларида рейд тадбирлари ўтказилган. Рейд давомида ўрмон хўжалиги ходимлари 2 та Нива автомашинасида бўлишган.
2021 йилнинг 28 январь кеч соат тахминан 22:00да Ўрмон хўжалиги ҳудудини назорат қилиб юрган вақтларида ўрмон хўжалиги ҳудудига қарашли Ромитан ўрмон бўлими «Варахшо» массивига келганларида, у ерда бегона шахсларларни кўришган, улар 2 та автомашинада яъни NIVA ва Лассети русумли автомашиналарда бўлишган.
Нива русумли автомашина табиатни муҳофаза қилиш бошқармасига, қора Лассети эса ноъмалум шахсга (шахсий) тегишли бўлган. Лассети машина ортидан бориб, тўхтатиб уларнинг шахсини аниқлаш учун сўралганда, машина ичидаги фуқаролар ўзларини таништирмасдан ҳар хил ножўя, куракда турмас сўзлар билан хўжалик ходимларининг қонуний ҳаракатларини менсимасдан, ҳақоратлаганлар. Шу вақтда хўжалик ходимлари билан бирга бўлган фуқаро, холис гувоҳ қора Ласетти автомашинасининг олд томонидан ўтаётган вақтида ҳайдовчи машинани ўт олдириб, олд томонга қараб ҳайдай бошлаган ва холис гувоҳни суриб йўл четига чиқариб юборган ва йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттирган.
Шундан сўнг ўрмончилар Ласетти автомашина кимга тегишлилигини ва нима сабабдан ўрмон ҳудудида юрганини билиш мақсадида таъқиб қилган. Қочаётган вақтида йўналишдан адашиб темир йўлнинг ўтиб бўлмас жойига бориб тўхтаган. Етиб борилгандан сўнг, холис гувоҳ билан орада жанжал келиб чиққан. Ўрмончилар жанжалнинг олдини олишларига қарамасдан холис гувоҳ автомашина ҳайдовчиси билан уришиб, жаҳлда қора Ласетти автомашинасининг ойналарини қўлидаги саксаул билан уриб синдирган. Автомашина ойналари синган вақтда тўсатдан ойна бўлаклари ўша “DARYO.UZ” мухбирига ўзини экология инспектори деб таништирган Д.Б нинг кўзига сачраб тасодифан кирган.
Агарда табиатни муҳофаза қилиш ходимлари бўлганида раҳбарият томонидан тасдиқланган буйруқ асосида ўтказиладиган рейд тадбирлари қайси туманда, кимлар томонидан ва бошқа асословчи ҳужжатлар билан белгиланган тартибда ўтказиларди ва ортиқча ўрмон ходимларида шубҳа уйғотмаган бўларди. Агарда ўрмон хўжалиги ходимларига нисбатан шубҳа уйғонган бўлса нима учун Бухоро вилояти Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Бухоро вилояти ҳудудида 2020-2021 йиллар давомида “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш” ҳамда “Ўрмон тўғрисида”ги қонунлар бузилишини олдини олиш бўйича тузилган ҚЎШМА ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИга асосан ушбу рейдга вилоят Ички ишлар бошқармасидан, Миллий гвардиядан, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармасидан, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимидан бирорта ходим жалб қилинмаган.
Шунингдек, тартиб бўйича Жондор давлат ўрмон хўжалиги раҳбарятини огоҳлантирган ҳолда хўжалик ўрмончилари ёки туман ИИБ ходимлари билан биргаликда қўшма рейд тадбирлари ташкил қилинарди.
Юқоридаги ҳолатда эса улар яширинча ўрмон хўжалиги ҳудудига кириб, ўзларини таништирмасдан, хизмат ва махсус гувоҳнома ва текшириш буйруғини кўрсатмасдан ўрмон хўжалиги ва фуқароларига қўпол муомалада бўлиб, ўзларини жиноятчилардек тутишган.
Шунингдек, Daryo.uz расмий каналига берилган маълумотда ўрмон хўжалиги ходимлари қўлида бита ва бошқа темир анжомлар билан хужум қилинганлиги айтиб ўтилган. Аммо туман ИИБда ўтказилган юзлаштиришда эса холис гувоҳнинг қўлида саксавул бўлганлигини экология ходимлари ҳам тасдиқлади.
Хўп, вилоят ИИБ, Миллий гвардия, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси, Экология бошқармаси ҳамда Вилоят ҳокимлиги ўрталарида 2020 йил октябрь ойида Бухоро вилоятида 2020-2021 йиллар давомида «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш” ҳамда “Ўрмон тўғрисида”ги қонунларнинг бузилишини олдини олиш бўйича қўшма чора-тадбирлар режаси тасдиқланган бўлса, нега экология ходимлари ушбу ҳудудий давлат органлари томонидан тасдиқланган режа асосида қўшма рейдлар, текширувлар олиб боришмади? Сабаб нимада? Қандайдир манфаат бордир: биргаликда қўшма тадбирларнинг олиб борилмаслигидан!!!
Жумладан, 2021 йилнинг 3 февралдаги ушбу жанжал ҳолати билан боғлиқ ҳаракатлар тўғрисида “Daryo”, “Xabar.uz” интернет тармоғи орқали нотўғри талқин қилиб, Ўрмон хўжалиги ходимларини ноҳақ туҳмат, бўҳтон ёки фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳамда ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, ёлғон маълумотларни тарқатишга нима ундади? Яна қандайдир манфаатлар… Бу бизга қорунғу!
Маълум бўлишича, бу ҳолат содир бўлганидан сўнг экология ходимларининг иккинчи гуруҳи томонидан кеч соат тахминан 01:00 лар чамасида сариқ рангли Матиз русумли автомашинада Жондор тумани чўл ҳудудига бориб, ғишт ортиб келаётган ЗИЛ автомашинасидаги 2 нафар фуқаро Жондор тумани «Пўлоти» МФЙ Работўғлон қишлоғида яшовчи Орзуқулов Сардорбек Ўлмас ўғли, Асадов Акбар Сафар ўғлини уришган (жабрланувчининг телефон рақами +998997042026). Ҳозирда туман ИИБда бу ҳолат бўйича ҳам суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, 2021 йилнинг 3 февралдаги ушбу жанжал ҳолати билан боғлиқ ҳаракатлар юзасидан, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда масъул ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганилиб, айбдор бўлган фуқароларга жавобгарлик чоралари қўлланилиши таъминланди.
Шунингдек, 2021 йилнинг 3 февралдаги ушбу жанжал ҳолати билан боғлиқ ҳаракатлар тўғрисида “Daryo”, “Xabar.uz” интернет тармоғи орқали нотўғри талқин қилиб, Ўрмон хўжалиги ходимларини ноҳақ туҳмат, бўҳтон ёки фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳамда ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, ёлғон маълумотларни тарқатишга нима ундади?