Жорий йилнинг 14 декабрь санасида Қўмита раиси Н.Бакиров Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитасида жисмоний ва юридик шахслар билан шахсий сайёр қабулни ўтказди.
Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси ва тизимдаги барча давлат ўрмон хўжаликлари раҳбар ва ходимлари қатнашди.
Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитасидаги қабулда Қўмита раиси Н.Бакиров 17 та масала юзасидан 14 нафар фуқароларнинг ечимини топмай келаётган муаммолари ва таклифларини ўрганиб чиқди. 9 таси ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқиб, таклиф берилди ва 8 таси ижобий ҳал этилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра, 47,0 фоизи – ижобий ҳал этилди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бугунги кунга қадар келиб тушаётган мурожаатлар асосан ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш, ижара шартномаларининг тузилиши, экотуризмни ривожлантириш мақсадида ер ажратиш масаласи ўртага ташланган. Муаммоларни ҳал қилиш учун барча имкониятлармизни сарфлаймиз. Бинобарин, бугунги саъй-ҳаракатлар яқин йилларда ўз самарасини беришига ишонамиз, -деди Н.Бакиров
Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.
Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...