Бугунги навбатдаги сайёр қабулда Қўмита раиси Н.Бакиров Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасида жисмоний ва юридик шахслар билан шахсий сайёр қабул ўтказди. Фуқароларнинг ечимини топмаётган муаммолари атрофлича ўрганилди.
Йиғилишда Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси ва тизимдаги барча давлат ўрмон хўжаликлари раҳбар ва ходимлари қатнашди.
Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасидаги қабулда Қўмита раиси Н.Бакиров 12 та масала юзасидан 10 нафар фуқароларнинг ечимини топмай келаётган муаммолари ва таклифларини ўрганиб чиқилди. 7 таси ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқиб таклиф бериш ва 5 таси ижобий ҳал этилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижасига кўра, 41,6 фоизи – ижобий ҳал этилди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакиров Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасида фуқароларни (сайёр қабул) қабул қилиб бўлганидан сўнг, қабулда бевосита иштирок этган хўжалик раҳбарларининг иш фаолияти билан қизиқиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.
Шунингдек, Қўмита раиси мамлакатимизда юз бераётган глобал экологик ўзгаришлар, ўрмончилик соҳаси фаолияти, ёшларнинг бу борадаги муаммо ва таклифлари хусусида очиқ мулоқот олиб борди, иштирокчиларнинг бир қатор саволларига жавоб берди.
Оролбўйи минтақасида йирик лойиҳанинг 2023 йилги мавсумига старт берилди
Сўнгги йилларда Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини юмшатиш, денгизнинг қуриган тубида яшил қопламалар барпо...