Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Мурожаатларга ижобий ечим топишда сайёр қабул энг мақбул ечим.

Мурожаатларга ижобий ечим топишда сайёр қабул энг мақбул ечим. Бунда мамлакатимизда барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилгани хусусан, сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда кутилган натижаларни бермоқда.
Жорий йилнинг 12 октябрь санасида Қўмита раиси Н.Бакиров Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитасида жисмоний ва юридик шахслар билан шахсий сайёр қабул ўтказиб, фуқароларнинг ечимини топмаётган муаммоларни атрофлича ўрганилди.
Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.
Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси ва тизимдаги барча давлат ўрмон хўжаликлари раҳбар ва ходимлари қатнашди.
Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитасидаги қабулда Қўмита раиси Н.Бакиров 17 та масала юзасидан 14 нафар фуқароларнинг ечимини топмай келаётган муаммолари ва таклифларини ўрганиб чиқди. 9 таси ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқиб таклиф бериш ва 8 таси ижобий ҳал этилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижасига кўра, 47,0 фоизи – ижобий ҳал этилган.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакиров Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитасида фуқароларни (сайёр қабул) қабул қилиб бўлганидан сўнг, қабулда бевосита иштирок этган хўжалик раҳбарларининг иш фаолияти билан қизиқиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Айрим хўжаликлар фаолиятини кенгайтириш ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ишга бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш ва ходимлар иш самарадорлигини ошириш ҳамда айниқса кўчатчиликни ривожлантириш катта эътибор қаратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.