Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Саксонота ДЎИЧКда қўмитаси раиси Н.Ж.Бакиров томонидан навбатдаги мониторинги ташкил этилди

Тошкент вилояти хўдудида 9та ўрмон хўжалиги мавжуд бўлиб, шулардан бири Саксонота ДЎИЧКда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Бакиров Низомидин Жалилович томонидан навбатдаги мониторинги ташкил этилди.
Бугунги тадбир Саксонота ДЎИЧКда амалга оширилаётган ишлар, муаммолар ҳамда кўчат экиш мавсумида агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказилганлиги ва бошқа бир қанча масалаларни қамраб олган ҳолда ўтказилди.
Шунингдек, Саксонота ДЎИЧК директори Т.Бегматов хўжалигида олиб борилаётган фаолият, кўчатларнинг сифати, ишларнинг сарҳисоби ва келгусидаги режалар билан танишилди.
Н.Бакиров у ерда парвариш қилинаётган “Бемби” лақабли Бухоро буғусини парвариши билан яқиндан танишди.
Адир худудида чуқур қазиб сув чиқариш ва 2 гектар кўчатхонада томчилатиб суғориш тизимини кенг жорий қилишга катта эътибор қаратилиши кераклигини таъкидлади.