Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

«Ўрмон хўжалиги соҳасида 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Жорий йил 28 январь куни Миллий матбуот марказида жонли эфир орқали «Ўрмон хўжалиги соҳасида 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар натижадорлиги» мавзусида матбуот анжумани ҳамда «Ўзбекистон» телеканалида жонли эфир орқали «Агроинновация» ток-шоусида «Мамлакатимиз ҳудудида ўрмонларни кенгайтириш бўйича инновацион ишланмаларни тадбиқ этиш» мавзусида кўрсатув бўлиб ўтди.
Матбуот анжумани ва ток-шоу давомида оммавий ахборот воситалари вакиллар ҳамда ахолини қизиқтирган кўплаб саволларга Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг масъул мутахассислари томонидан жавоб берилди.