Жорий йил 18 январь куни Сурхандарё вилояти Узун давлат ўрмон хўжалигида “Манзарали кўчат етиштириш” мавзусида пресс-тур ўтказилди. Пресс-турда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакиров, Сурхандарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқарма бошлиғи O. Муҳаммадиев
ҳамда ўрмон хўжалиги мутасадди раҳбарлари иштирок этди . Узун давлат ўрмон хўжалигида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Журналист ва блогерлар, ўрмон хўжалигининг туманлардаги вакиллари ва мутахассислари иштирок этган Пресс-турда ўрмон хўжаликларида етиштирилган дарахт навлари, ўрмон маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этилди.

