Президентимиз томонидан 2 ноябр санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш чоралари кўриб чиқилган эди. Ушбу лойиҳа доирасида:
—йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режа қилинган;
Шу муносабат билан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси вакиллари Бўстонлиқ тумани «Думалоқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида манзарали дарахт кўчатларини экди.

«Долзарб 40 кунлик» аксияси доирасида Бўстонлиқ тумани ҳокими Ж.Ахмедов ҳам фаол иштирок этиб, Қўмита вакиллари билан биргаликда табиатимизнинг гуркираб яшнаши учун ўз ҳиссаларини қўшишди.