Президент Шавкат Мирзиёев шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга бағишланган видеоселекторда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» эълон қилинишини маълум қилган эди.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ташкилот, муассаса ва корхоналар кўчат экиб, кўрк улашиб, ҳаво мусаффолигини таъминлашда кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.

Шу муносабат билан Миллий табиат боглари ва овчилик бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги томонидан Сирдарё вилоятининг М39 йўлида 5 гектар майдонга «Яшил макон» лойиҳаси доирасида манзарали дарахтлар экилди.
Биринчи ниҳолни ерга Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Мадаминович Ғаниевнинг шахсан ўзлари экди. Ниҳолларнинг барчаси Сирдарё туманининг Қолгансир давлат ўрмон-ов хўжалигини ўзида етиштирилган. Кўчат экишга 200га яқин ходимлар жалб қилинди.
Кўчат экиш давомида «Биз экаётган ниҳолларимиз кўкка бўй чўзиб, серсоя дарахтга айланади. Бугун уларни парваришлаш ҳар биримиз учун муҳимдир»,- дейди Шуҳрат Ғаниев.