Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда КОИCАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлиги доирасида 10 кунлик малака ошириш ўқув курслари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда КОИCАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорлиги доирасида, Тошкент шаҳридаги “Модерно” меҳмонхонасида “Ўзбекистонда барқарор ўрмон бошқаруви (Агро ўрмон хўжалиги) ва ўрмон етиштириш” мавзусида 10 кунлик малака ошириш ўқув курслари бўлиб ўтди.


Ушбу ўқув дастури Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги мутахассисларининг салойиҳатини оширишни ўз олдига мақсад қилган.

Ўқув дастури давомида Корея Республикасининг ўрмон хўжалиги тажрибаси, ўрмонларни муҳофаза қилиш тизими, даромад олишни рағбатлантириш учун ўрмон бошқарув стратегияси, ўрмон хўжалиги маҳсулотларини етиштириш технологиялари каби турли мавзулар таништирилиб, Ўзбекистонда ушбу соҳадаги муаммоли масалаларга ечим топиш учун Ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилиди. Малака дастури ушбу соҳадаги Кореянинг етакчи институтларидан бири саналмиш Корея қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш Институти томонидан олиб борилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Халқаро алоқалар ва экотуризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи А. Заҳадуллаев ҳамда КОИCАнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мамлакат директори ёрдамчиси Жаноб Жанг Wонжуне ва иштирокчиларга ўзларининг самимий табрик сўзларини йўллаб қатнашчиларга ўқув семинарни муваффақиятли тугатганлиги тўгрисида сертификатларни топширдилар.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...