Бекабод давлат ўрман хўжалиги шахси номаълум Дилрабо исмли фуқаронинг 2021 йил август куни Ekolog.uz телеграм канали орқали келган мурожаати юзасидан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Хўжаликнинг Бекобод шаҳар “Нурли йўл” МФЙ ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ишлари Бекабод шаҳар ҳокимининг 2019 йил 12 ноябрдаги 1626-сонли қарорига асосан амалга оширилмоқда. Ушбу қарорга асосан, амалга оширилаётган қурилиш ишларини тўхтатиш ва қарорга қонуний баҳо бериш мақсадида хўжалик томонидан 2021 йилнинг 1 мартдаги 152-сонли хат билан Бекобод шаҳар ҳокимлиги ва 2021 йилнинг 24 майдаги Бекобод шаҳар прокуратурасига 305-сонли хат билан мурожаат қилган. Бекобод шаҳар прокуратураси топшириғига биноан, хўжаликнинг чегараларига аниқлик киритиш зарурлиги, шундан сўнг ушбу қарор бўйича қонуний баҳо берилиши таъкидланган.
Хўжалик “Ўздаверлойиҳа”нинг Тошкент вилояти бўлинмасига 2021 йилнинг 9 июнь куни 385-сонли хат билан мурожаат қилиб, 2021 йил 14 июнда 15-2021-сонли шартнома имзолаган. “Тошвилерлойиҳа” бўлинмаси мутахассислари томонидан жойга чиққан ҳолда ўрганиш ишлари амалга оширилди. Белгиланган чегаралар харита чизмалари ва иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, Бекобод шаҳар ва қишлоқ хўжалик қурилиш бўлимига ва кадастр агентлигига тақдим этилган. Бундан ташқари ушбу масалада Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Бекобод шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилинган. Ҳозирда ушбу қурилииш ишлари бўйича Бекобод шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Хўжалик ўрмон фонди ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги “Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тўғрисида”ги 993-сонли қарори талабларига мувофиқ, 49 йилгача бўлган муддатга ижара шартномаси асосида ажратмоқда.
Ширинсой бўлимидан ноқонуний кесилган дарахтлар бўйича Тошкент вилояти Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасининг 2021 йил 1-ярим йиллик иш режасига биноан текшириш ишлари ўтказилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ишланмалари амалиётга тадбиқ этилади
Қорақалпоғистонда давлат раҳбарининг 2023 йил 31 майдаги “Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш...