Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

МУНОСАБАТ

“@YOL-YOLAKAY” Telegram-каналида 18 август куни Сурхондарё вилоятининг, Бойсун тумани, Мачай қишлоғида яшовчи фуқаролар ва ўрмон хўжалиги ходимлари ўртасида жанжал юзага келганлиги ҳақида мурожаат эълон қилинган.
Ушбу мурожаат бўйича Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Бойсун давлат ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.
Ҳақиқатдан ҳам Бойсун тумани ИИБ ходимлари, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ходимлари, Бойсун давлат ўрмон хўжалиги Мачай ўрмон бўлими ходимлари иштирокида рейд тадбири ўтказилди. Рейд тадбири давомида доривор коврак ўсимлигига ноқонуний равишда Юқори Мачай маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан ишлов берилаётганлиги аниқланди.
Ўтказилган назорат тадбири давомида фуқаролар томонидан видеосъёмка қилиниб, ижтимоий тармоқларга чиқариб юборилган. Ҳозирда фуқороларга Бойсун тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ишлов берилган коврак ўсимлиги ўрмончилар томонидан тўлиқ кўмиб ташланганлигини маълум қиламиз. Бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган.

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...