Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Дориворчиликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар

Бугунги кунда дориворчиликни ривожлантиришда олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар асосан доривор, шифобахш  ўсимликларни етиштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Хусусан,  республиканинг турли тупроқ ва иқлим шароитларда уларни етиштиришнинг янги усуллари ҳамда агротехнологияларини яратишдан иборат.

 Шунингдек, лабораторияни ривожлантириш концепцияси – юксак методик савияда илмий изланишларни амалга ошириш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш, истиқболли доривор ўсимликларни етиштириш соҳасида халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, доривор ўсимликлар интродукцияси ва уруғчилиги, селекцияси ҳамда ресурстежамкор агротехнологияларни яратиш, доривор хом-ашёнинг фитокимёвий таҳлили каби йўналишларда фаолият юритишни қамраб олади.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун мазкур лаборатория доривор ўсимликлар турларини танлаш, интродукция қилиш, районлаштириш ва етиштириш ҳамда кўпайтириш бўйича 10 дан отриқ илмий лоийҳалар амалга оширилди.

Натижада, республикамизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида доривор ўсимликлар, жумладан экма зафарон, тирноқгул, мойчечак, эхинацея,  доривор годжи, маврак, ширинмия, оқзира, лаванда, бўёқдор хина ҳамда индигофера ўсимликларини етиштиришнинг илғор агротехнологиялари ишлаб чиқилиб, Тошкент, Сирдарё, Хоразм ва Навоий вилоятинин ўрмон фонди ерларига жорий этилди.

Рузметов Умид ИсмаиловичЎрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири