Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон хўжалиги соҳасида инвестицияларни жалб қилиш ва давлат хусусий шерикликни ривожлантириш

       Ўрмон хўжалиги соҳасида инвестицияларни жалб қилиш ва давлат хусусий шерикликни ривожлантириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 декабрдаги 993-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ўрмон фонди участкаларини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида салоҳиятли инвестор ва тадбиркорларга инвестицион лойиҳалари бўйича ўрмон фонди ерларининг самарасиз майдонларни фойдаланишга киритиш юзасидан жами – 54 минг 501 гектар ер участкасига 4 минг 748 та ижарага бериш шартномалари расмийлаштирилди ва жами 587,2 млрд. сўм ва 52.6 млн.АҚШ доллари ҳамда 18,7 млн. евро миқдорида инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда ва шу билан бирга, жами 11791 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4850-сонли қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида 2021 йил давомида тадбиркорлар рўйхати шакллантирилиб, 30 минг гектар ўрмон фонди ер участкалари ижарага бериш чоралари кўрилмоқда.

   2020 йил 4чоракдан 2021 йил 1 июнь ҳолатига кўра ҳудудлардаги бандликка кўмаклашиш марказларида рўйхатда турган жами 350 нафар
30 ёшгача бўлган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида 1052,8 гектар ер майдонлари ижара шартнома асосида ажратиб берилди.

Фаолият турлари бўйича қуйидаги мезонлар асосида фаолият олиб борилди:

  • ўрмон барпо қилиш бўйича; 1 236,0 гектар ер майдонида 83 та шартнома, 41,6 млрд сўм, 1,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицион лойиҳалар ва 358 та янги иш ўринлари;
  • қишлоқ хўжалик экинларини экиш бўйича         3 329,8 гектар ер майдонида 980 та шартнома,  33,9 млрд сўм, 0,6 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицион лойиҳалар ва 1645 та янги иш ўринлари;
  • мевали боғ барпо қилиш бўйича 2629,4 гектар ер майдонида 1959 та шартнома, 12,0 млрд сўм инвестицион лойиҳалар ва 2263 та янги иш ўринлари;
  • ёнғоқмевали боғ барпо қилиш бўйича 38 602,0 гектар ер майдонида 567 шартнома, 76,7 млрд сўм ва 11,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицион лойиҳалар ва 1759 та янги иш ўринлари;
  • кўчатчилик ва тутзорлар яратиш бўйича 69,0 гектар ер майдонида 19 шартнома, 15,5 млрд сўм инвестицион лойиҳалар ва 110 та янги иш ўринлари;
  • лимонария ва иссиқхоналар ташкил қилиш бўйича 99,0 гектар ер майдонида 54 шартнома, 41,3 млрд сўм, 2,7 млн. АҚШ доллари ва 17,6 млн. Евро миқдорида инвестицион лойиҳалар ва 459 та янги иш ўринлари;
  • яйлов ва пичанзорлар бўйича 408,0 гектар ер майдонида 209 шартнома, 0,4 млрд сўм миқдорида инвестицион лойиҳалар ва 223 та янги иш ўринлари;
  • доривор ўсимликларни етиштириш бўйича          4 614,0 гектар ер майдонида 251 шартнома, 22,2 млрд сўм миқдорида инвестицион лойиҳалар ва 631 та янги иш ўринлари;
  • экотуризмни ривожлантириш бўйича 1191,0 гектар ер майдонида 328 шартнома, 184,5 млрд сўм, 31,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицион лойиҳалари ва 1933 та янги иш ўринлари;
  • чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчилик бўйича 1663,0 гектар ер майдонида 184та шартнома, 119,6 млрд сўм, 4,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестицион лойиҳалар ва 1011 та янги иш ўринлари;
  • ўрмонда овчиликни ривожлантириш фаолияти бўйича фойдаланилаётган ер турлари 515,4 гектар ер майдонида 4 шартнома, 7,0 млрд сўм миқдорида инвестицион лойиҳалар ва 132 та янги иш ўринлари;
  •  аҳолига хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун фойдаланилаётган ер турлари бўйича 143,5 гектар ер майдонида 110 шартнома, 300,0 млрд сўм, 3,3 млн. АҚШ доллари ва 1.0 млн. евро миқдорида инвестицион лойиҳалар ва 1106 та янги иш ўринлари яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   ПФ-6059-сон фармонига асосан Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 1 млн. 387 минг гектар яйлов ерлари Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига ноль ставкаси бўйича ижарага берилди. Жумладан: Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан 508 минг гектар, Бухоро вилояти ҳудудидан 84 минг гектар, Навоий вилояти ҳудудидан 708 минг гектар, Самарқанд вилояти ҳудудидан 25,8 минг гектар, Қашқадарё вилояти ҳудудидан 40 минг гектар, Сурхондарё вилояти ҳудудидан 210,9 минг гектарижарага берилди.

2020-2022 йилларда ўрмон фонди ерларини ижарага олган ижарачиларга қуйидаги шартларда ижара тўловининг «ноль» ставкасини қўллаш орқали фойдаланишга берилди.

 Ўрмон фондининг ўзлаштирилмаган ер участкаларида янгидан  ёнғоқмевали боғлар, яъни писта, бодом, ёнғоқ барпо этиш учун 131 та ижарачиларга 2892,0 гектар ер беш йил давомида фойдаланишга берилди.

 Тез ўсувчи дарахтлар павлония, терак плантациялари учун 14 та ижарачиларга 50 гектар ер майдонлари беш йил давомида фойдаланишга берилди.

 Ўрмон фондининг чўл ҳудудларида жойлашган, сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб, чўл ўсимликлари саксовул, черкез, қандим, қорабуроқ плантациялари барпо этиш учун 4 та ижарачиларга 480 гектар ер майдонлари ўн  йил давомида фойдаланишга берилди.

Шунингдек, ўрмон фондининг сув билан таъминланмаган ва ўрмон билан қопланмаган ерлари ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат экинлари – дуккакли, мойли, бошоқли экинлар, сабзавот, полиз учун 14 та ижарачиларга 75 гектар ер майдонлари — бир йил давомида фойдаланишга берилди.

Доривор ўсимликлар плантациялари 7 та ижарачиларга 392.5 гектар ер майдонига — уч йил давомида ноль ставкада фойдаланишга берилди.

Ушбу фармон ерларни халқимизга очиқ, ошкора, адолат билан шаффоф тарзда ажриб берилишига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қиладиган тарихий ҳужжат бўлди.

Инвестицияларни жалб қилиш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўлими

Тароватинг ўзгача Наврўз!

Тароватинг ўзгача Наврўз!

Баҳорнинг энг нуфузли байрамларидан бири Наврўз! Бу байрамнинг шукуҳиэса йилдан-йилга тобора ошиб бормоқда. Бирлашган...