Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигида пресс-тур ўтказилди.

Жорий йилнинг 23 август куни “Қум ва чанг бўронлари талофати ва уларга қарши курашиш” мавзусига бағишланган пресс-тур бўлиб ўтди.

Пресс- тур Вазирлар Маҳкамаси 6 август куни «Чорвоқ сув омбори атрофидаги тоғ ва тоғолди ҳудудларда ўсимлик қопламининг қисқаришининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» қарор ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир давомида журналистларга Ўрмон барпо қилиш орқали кўчма қумларни мустахкамлаш, ернинг устки қисмида шамол тезлигини камайтириш, қум чанг бўронларини тўхтатиш мумкинлиги тўғрисида соҳа мутахассислари маълумотлар берди.

Журналистлар Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги ҳудудларини, Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудлардаги ерларни ўрмонлаштириш мақсадида кўчатларни жадал етиштириб беришни йўлга қўйиш  ҳамда ушбу ҳудудда экотуризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган амалий тадбирлар билан яқиндан танишди.

Инсоннинг саломатлиги кўп жиҳатдан атроф-муҳит экологик ҳолатига боғлиқ. Экологик ҳолат қанча яхши бўлса, инсон соғлиги ҳам шунча яхши бўлади. Кўп ҳудудлар яъни, тоғлар дарахт, чўллар саксовул ва бошқа жойлар буталарсиз қолган. Қум эса тобора шаҳар ва туман марказларигача кириб бормоқда. Ҳозирги кунда кўпгина шаҳар ва туманларнинг исталган ҳудудида қум уюмларини топиш мумкин. Бундай ҳолатлар йилдан йилга кўпайиб бормоқда. Шунингдек, 2021 йил 1 октябрига қадар Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудлардаги барча тоифадаги ерларда ўрмон билан қопланган ва ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган майдонларни хатловдан ўтказиш белгиланган. Хатлов натижаси асосида белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказилади, шунингдек,  чорва молларининг боқилиши тақиқланади. Бундан ташқари, Чорвоқ сув омбори атрофи ва унга туташ ҳудудларда ерлар деградациясининг олдини олиш, кучли шамол ва чангли бўронлар таъсирини юмшатувчи иҳота дарахтзорлари барпо этилади.” – деди журналистлар билан бўлган суҳбатда Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги директори Абдукарим Абдужалилов

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хожимурот Талиповнинг айтишича, кейинги йилларда республикамизда тез-тез кучли шамол ва қум бўронлари кузатилмоқда. Шу ўринда қумли чўл ҳудудларида қум кўчиш офатларини олдини олувчи иҳота дарахтзорлари ва ўрмонзорларини янада кўпайтириш энг муҳим долзарб масалалардан ҳисобланади. Аввалом бор шуни эслатиб ўтиш жоизки, чўлу сахроларда қумларни учириб ва кўчириб юрадиган асосий омил бу – табиий шамоллардир. 3 ёшли саксовулзорда қум кўчиши 55 % га, 5 ёшда 79,5 % га камаяди ва 7 ёшда бутунлай тўхтайди. 1 туп ўрта ёшли саксовул ўз илдизи билан 10 тонна қумни мустаҳкамлайди ва кўчишига йўл бермайди. 1 гектар саксовул ва черкездан иборат ўрмонзор йил давомида 1135 кг карбонат ангидрид газини ютиб 835 кг кислород ажратади. Бу эса ҳаво таркибини яхшилайди, атроф муҳитни ифлосланишига чек қўйяди. Ҳозирги кунда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш конвенцияси котибияти кўмагида “Марказий Осиёда қум, чанг бўронлари ва қурғоқчиликка қарши қурашиш минтақавий лойиҳаси”да қатнашмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистонда қум чанг бўронларининг салбий таъсирини камайтириш ҳамда салоҳиятини ошириш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган миллий ҳаракатлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Режада бир қатор тадбирлар, ҳаракатлар режаси, ижро муддати, молиялаштириш манбаи, масъул ижрочилар ҳамда кутиладиган натижалар кўзда тутилган.

 Шунингдек, лойиҳада чанг ва қум бўронлари содир бўлиши билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Жумладан, қум чанг бўронлари жараёнларини Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг табиий офатлар хавфини камайтириш реестрига киритиш; қум чанг бўронлари масалаларини тартибга солувчи меъёрий ҳуқуқий хужжатларнинг тахлилини ўтказиш; “Тупроқлар тўғрисида” ги қонунни ишлаб чиқиш; қум чанг бўронларини вужудга келишини камайтиришга қаратилган ердан самарали фойдаланишнинг иқтисодий манфаатдорлик механизмини такомиллаштирш; ерни барқарор бошқариш соҳасида идоралароро мувофиқлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш; қум ва чанг бўронлари учун Геоахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ерларни мониторинг марказини ташкил этиш; Марказий Осиё мамлакатлари минтақасида қум ва чанг бўронларини салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича сай-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни кучайтириш; Орол денгизининг қуриган тубида ва Оролбўйи минтақсида қум  чанг бўронлари, чўлланиш ва эрозияни олдини олиш учун ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш; суғориладиган ерларни шамол эрозиясига қарши ва сув иншоатларини қум босишига йўл қўймаслик мақсадида иҳота дарахтзорлари барпо этиш  ва ҳокозо ҳаракатлар режаси белгиланган.

Ҳозирги кунда ушбу ишлаб чиқилган миллий ҳаракат режаси лойиҳаси вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Д.Бобоева

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...