Давлат рамзлари

Муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда келажак авлодга нима қолади?
Сариосиёда ўрмон ерлари томорқага айлантириляпти(ми)”
сарлавҳаси билан эълон қилинган материал тарқалди.
Аниқланишича ўрмон хўжалиги томонидан 2000 йилда хўжаликда узоқ йиллар мобайнида самарали меҳнат қилиб келган, уй жойга эхтиёжманд бўлган ишчи ходимларнинг бир гуруҳини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун хўжаликнинг ишлаб чиқаришида фойдаланилмайдиган ер майдонидан якка тартибда уй жой қуруш учун 0.1 га томорқа ер участкаси берилган. Жумладан, ўрмон хўжалиги тракторчиси Юсупов валижонга ҳам.
Ер участкаси жойлашган сузот сувга яқин, зах бўлгани, ўстириш муаммолиги боис В.Юсупов тегишлича фойдалана олмагач, хўжалик ходими иқтисодчи Ғоибов Фазлиддин у билан ўзаро келишиб 2011 йилда олган ва уй-жой қуриб фойдаланган.
Сузот сувларини қочирувчи зовур атрофидаги фойдаланилмай ётган участкани ҳам тозалаб ўзбошимчалик билан экин устиришга яроқли ҳолга келтирган. Бу майдонда 2020 йил октябрда иссиқхона қуруш учун қурулиш материаллари келтирган. Қурулиш ишларини бошламаган. Қурилиш материаллари ушбу майдондан чиқариб ташланиб, участка асл ҳолатига келтирилган.
Хатларни ўрганиш мақсадида ташкил этилган коммисияни аниқлашича у ўзбошимчалик билан 0.3 га ер майдонини эгаллаган. Фазлиддин Ғоибовни мазкур ўзбошимчалик ҳаракати юзасидан тузган хулосаси асосида жамоа аъзолари ва маъмурятнинг биргаликдаги йиғилишида муҳокама қилинган. Фазлиддин Ғоибов ўзбошимчалик ҳаракатига иқрорлик билдириб жамоадан узр сўраган. У хўжаликда узоқ йиллар ишлаб келганлиги, бу ҳаракати натидасида хўжаликда мулкий зарар етказганлиги, пушаймонлиги, узр сўраганлиги инобатга олиниб огоҳлантириш берилди.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ

Бекабод давлат ўрман хўжалиги шахси номаълум Дилрабо исмли фуқаронинг 2021 йил август куни Ekolog.uz телеграм канали...

МУНОСАБАТ

МУНОСАБАТ

“@YOL-YOLAKAY” Telegram-каналида 18 август куни Сурхондарё вилоятининг, Бойсун тумани, Мачай қишлоғида яшовчи...