Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Самарқанд вилоятида амалий семинар бўлиб ўтди

28 июл куни Жомбой давлат ўрмон хўжалигида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакиров бошчилигида Самарқанд вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармаси ҳамда вилоятдаги мавжуд ўрмон хўжалиги раҳбар ходимлари ва ўрмончилари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4850-сонли қарори ижроси, шунингдек ўрмон хўжаликлари томонидан манзарали ва мевали дарахт ҳамда буталар уруғларини тайёрлаш, ниҳол ва кўчат етиштиришни кўпайтириш юмушларига эътибор қаратилди. Самарқанд табиати хақида сўз кетганда, албатта, илиқ гап эшитасиз. Боиси 4 фаслни ўзида жамлаган бу ҳудуд табиати турфа хиллиги, бетакрор манзараси билан кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлади, – деди қўмита раиси Н.Бакиров. – Шу сабаб ўрмон хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш, хўжаликларда тут, қрим қарағайи, элдор қарағайи, каштан, эман ва бошқа ноёб турдаги ниҳол ва кўчатларни етиштириш, ихота дарахтзорларини барпо қилиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, тез ўсувчи дарахтлар кўчатларини етиштириш ва плантацияларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.
Шунингдек семинар иштирокчилари Булунғур туманидаги “Бахтиёр Файзуллаев катта қуёнчи чорваси” ҳамда “Тоҳир Бўронович” номли фермер хўжаликларида бўлишиб, ихота дарахтларини кўздан кечиришди. Керакли маслаҳатлар берилиб, тажриба алмашишди. Семинар якунида ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ва ўрмончиларига хўжаликларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш (бошоқли, дуккакли, мойли, яшил массали озуқа, сабзавот, дағал хашак ва ҳ.), чорвачилик (йирик шохли ва майда шохли моллар, йилқичилик, туячилик), паррандачилик ва балиқчилик (товуқ, курка, ўрдак, ғоз, товус, туяқуш, бедана, сесарка, балиқ), асаларичиликни ривожлантириш, иссиқхона ташкил этиш, қайта ишлашни йўлга қўйиш (доривор ўсимликлар, асал, донли, дуккакли, меваларни қуритиш, ёғоч махсулотлари, жумладан асалари яшиклари ва мебеллар ясаш), доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш, хом-ашёсини ишлаб чиқиш (лаванда, годжи, зафарон, наматак ва ҳ.) ҳамда экотуризмни ривожлантириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Самарқанд вилояти
Ўрмон хўжалиги бошқармаси ахборот хизмати.