Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

«Йўл харитаси» нега керак эди?


Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида Латвия Қишлоқ хўжалиги вазири жаноб Герхардс Каспарс бошчилигидаги делегацияни 15 июль куни қабул қилиб, учрашув ўтказилди.
Учрашувда маслаҳатчи Эгилс Хелманис, Латвия қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ҳамкорлиги кенгаши бошқаруви аъзоси Гунтис Гутманис ҳамда Латвиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси учинчи котиби Кинтия Клейна хонимлар қатнашишди.
Латвия давлат ўрмон хизмати Латвия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидадир. Латвиянинг барча ўрмонларида ягона ўрмон сиёсатини олиб боради.
Латвия давлат ўрмон хизмати ўзига юклатилган функцияларни бажаришда Маҳаллий хокимият органлари, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги, Панционатлар ва ушбу ташкилотларнинг тегишли бўлимлари билан ҳамкорлик қилади.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Латвия қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ўрмончилик соҳасида ҳамкорликдаги фаолиятни йўлга қўйиш учун “Йўл харитаси” имзоланди.
“Йўл харитаси” лойиҳаси мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси ва Латвиянинг мамлакатимиздаги элчихоналари иштирокида ишлаб чиқилди.
Мазкур “Йўл харита”да икки давлат ўртасида ўрмончилик ва экотуризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда делегациялар алмашинувини ташкил этиш, икки давлат ўртасида ўрмончилик соҳасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини тайёрлаш каби вазифалар белгиланган.


Хонбиби ҲИММАТ қизи, журналист