Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

“Миллий табиат боғлари ва ов хўжаликлари фаолияти таҳлили” мавзусидаги матбуот анжумани

Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот маркази анжуманлар залида  Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси,  Миллий табиат боғлари ва ов хўжаликлари бошқармаси иштирокида мамлакатимиздаги Миллий табиат боғлари ва ов хўжаликлари фаолияти таҳлил этилди. Матбуот анжуманида  кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишди. Анжуман «Тошкент», UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Анжуманда Миллий табиат боғларининг асосий иш фаолияти, Ов хўжаликларининг асосий вазифалари, Зомин миллий табиат боғи ва Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳамда Зарафшон миллий табиат боғи, Қолгансир давлат ўрмон ов-хўжалигибошқармаси вакиллари қатнашди.  

  • Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг “Қизил Китоби”га  киритилган Бухоро буғуси ва жайронлар Зарафшон миллий табиат боғида ҳамда Қоракўл давлат ўрмон ов хўжаликлари парваришхоналарида кўпайтириш ва илмий жиҳатдан ўрганиш учун парвариш қилинмоқда, – дейди Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси етакчи мутахассиси Бердиев Собир Абдимуродович.

Шунингдек,  Миллий боғ ва ов хўжаликларида ёввойи ва ноёб ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва об-хавонинг ноқулай шароитида озиқлантириш мақсадида биотехник тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, ов хўжаликларининг бир қисмида ер майдонларига жухори, беда ва бошқа турдага озуқабоб ўсимликлар экилиб ёввойи ҳайвонлар озиқланиши учун қолдирилади. Бошқармамиз тизимидаги миллий боғларнинг илмий бўлими томонидан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ўрганиш учун бир қатор илмий мавзуларда амалий ишлар олиб борилмоқда.

Келгусида миллий табиат боғлари ва ов хўжаликлар сонини кўпайтириш ва ер майдонларини кенгайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилмоқда.

Мамлакатимиз Миллий табиат боғлари ва  ўрмон ов хўжалигининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси жуда бой. Ноёб манзарали ва мевали дарахтлар кўп, доривор ўсимликлар хилма-хил. Бугунги кунда ўрмон фондида 300 хилдан ортиқ ўсимлик ва 180 турдан ортиқ ҳайвонлар “Қизил китоб”га киритилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида ҳукуматимиз томонидан ўрмон хўжалигига ҳам катта эътибор қаратаётгани туфайли кўп йиллардан бери тармоқ сифатида қолиб кетган ўрмончилик мустақил соҳага айлантирилди. Ўзбекистон ўрмон хўжалиги 2017 йил 11 майда 2266-сонли қарорга асосан давлат қўмитаси ташкил қилинди.

– Хусусан, охирги 5 йил ичида бизнинг соҳада кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиши натижасида инвесторлар билан ҳамкорлик яхшиланди. Бундан ташқари, ер майдонлари йилдан йилга кенгайиб бормоқда ҳамда замонавий техникалар босқичма-босқич таъминланмоқда, – дейди Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси бошлиқ ўринбосари Эшимов Ойбек Шомуродович.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига кирувчи  Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари бошқармаси  Вазирлар Маҳкамасининг  1992 йил 12 октябрдаги 469-сонли қарори билан ташкил этилган.

2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарорига асосан янги – Нурота, Фориш, Қоровулбозор, Хоразм, Муборак давлат ўрмон ов хўжаликлари ва Оролбўйи миллий табиат боғи ташкил этилди.

         2021 йил бошидан бошқарма тизимида 14 та хўжалик мавжуд бўлиб, шундан 4 та миллий табиат боғлари ва 10 та давлат ўрмон ов хўжаликлари фаолият юритиб келмоқда.

Миллий табиат боғларининг асосий иш фаолияти “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги, “Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тўғрисида”ги, “Ўрмон тўғрисида”ги қонунлар ва  низомлари асосида иш юритади.

Миллий табиат боғлари ўзига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилиш, қайта тиклаш, қўриқлаш ишларини ташкиллаштириш, шу билан бирга ноёб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолиш;
  • табиий объектлар ва мажмуалардан мустаҳкам, оқилона ва мақсадли фойдаланишда хўжалик юритувчи субъектларга кўмаклашиш;
  • табиат боғининг табиий объектлари ва мажмуаларини муҳофаза қилиш йўналишида илмий фаолиятни амалга ошириш;
  • табиий атроф-муҳит мониторингини юритиш;
  • аҳолининг экологик таълим-тарбия тадбирларига кўмаклашиш, экологик онг, экологик маданият даражасини юксалтириш  ва тарғибот-ташвиқот ишларини ўз ичига олган.

Бундан ташқари, рекреация зоналарида  эко Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар (Рекреация зоналари) туризм ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкил этада ва унинг назоратини олиб боради.

Матбуот анжумани давомида  Ов хўжаликларининг асосий вазифалари ҳақида маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги 627-сонли, “Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тўғрисида”ги, “Ўрмон тўғрисида”ги қонунлари ва ўзнинг  низоми асосида иш юритади.

Овчилик хўжалиги ёввойи ов ҳайвонларни қўриқлаш ва уларни кўпайтириш,  ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга доир биотехник тадбирларни ўтказиш, ёввойи ҳайвонлар сони ҳамда тутиладиган ёввойи ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга овчилик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун ов қилиш жойлари ҳудудида ташкил этилади.

Экология қўмитасидан олинган рухсатнома асосида ўрмон ов хўжаликлари томонидан овчиларга бериладиган йўлланмалар (путёвка) асосида ов қилишга рухсат этилади.

Миллий табиат боғлари ва ов хўжаликлари бошқармаси   олдида жуда катта масъулиятли ишларни амалга ошириш ва бу вазифаларни бажарилиши, давлатимиз равнақи, унинг ижтимоий, иқтисодий, экологик мавқеини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиши лозим.

Ер майдонларидан оқилона фойдаланиш, ундаги мавжуд ресурсларни ривожлантириш, юртимизга  жуда катта иқтисодий самара бериши мумкин. Ўрмон фондида ҳукумат ёрдамида ўрмонзорлар, дарахтзорлар, боғлар барпо этиш, нафақат иқтисодий, ҳатто географик ландшафт қиёфасини ўзгартириб, экологик тизимнинг ҳам мувозанатини яхшилайди.

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...