Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган кўптомонлама “Йўл харитаси” лойиҳаси

Жорий йилнинг 8 июлида БМТ нинг Оролбўйи минтақасининг инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фонди фаолиятини янада ривожлантиришга доир Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича Бош вазир ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С Умурзоқов ва БМТ ТД нинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелене Фрейзер раҳбарлигида бошқарув маслаҳат қўмитасининг учинчи йиғилиши видеоконференция тарзида ўтказилди.  

Йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Абидов, БМТ Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари М. Димовска ҳамда бир қатор вазирликлар, идоралар, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг вакиллари қатнашдилар.

Ушбу йиғилишда Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган кўптомонлама “Йўл харитаси” лойиҳаси ҳамда Маслаҳат қўмитаси Ишчи гуруҳининг иш фаолияти муҳокама қилинди.

Йиғилишни Ўзбекистон ҳукумати номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Абидов ҳамда БМТ нинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси координатори Х.Фрейзер очди.

Шундан сўнг, Х.Фрейзер ва М. Димовскалар Ишчи гуруҳлари томонидан олиб борилган ишлари ҳақида ахборот бердилар.

Б.Абидов Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган кўп томонлама “Йўл харитаси” лойиҳаси ҳақида тақдимот қилди.

«Йул харитаси» бўйича халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг вакиллари сўзга чиқиб ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилиш якунида мазкур ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” лойиҳаси асос учун қабул қилиниши ва уни барча вазирлик ва идоралар  яна бир бор кўриб чиқиб тегишли таклифлар ва қўшимчалар беришлари тавсия этилди.

Мазкур йиғилишда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасидан Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хожимурот Толипов  ҳамда Қоракалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитасидан Ернияз Акимниязовлар қатнашдилар. 

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...