Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмонзорлар кенгаймоқда

Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги бошқармасига қарашли саккизта ўрмон хўжалиги ва битта табиат боғи мавжуд, – дейди мазкур бошқарма бошлиғи ўринбосари Маҳмуд Ачилов. –Улар тасарруфида 69980 гектар ер майдони мавжуд. Унинг 12584 гектарини ўрмонзорлар мавжуд. Маданий ўрмонлар 6381 гектарни, табиий ўрмонлар 6203 гектарни, ҳайдаладиган ерлар 2043 гектарни, лалмикор майдонлар 1612 гектарни, суғориладиган ерлар 430, 2 гектарни, яйловлар 40367,9 гектарни, қишлоқ хўжаликда фойдаланилмайдиган ерлар 14984 гектарни ташкил этади.
Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги бошлиғининг ўринбосари ўрмон хўжаликларининг бугунги кундаги энг муҳим вазифалари ҳақида ҳам гапиради:
-Жойлардаги мавжуд ўрмонларни қўриқлаш, уларни асраб-авайлаш, иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда тоғ, чўл, водий ҳудудларида шамол, тупроқ эрозиясига қарши ҳимоя ўрмонларини барпо этиш ўрмончиларнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Самарқанд вилояти ўрмон хўжалиги ўрмончиларининг ҳам айнан шундай масъулиятни ҳис этган ҳолда меҳнат қилишаётгани қувончлидир. Жомбой давлат ўрмон хўжалигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПҚ-4850-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам ижобий фикр айтиш мумкин.
Жомбой ўрмон хўжалиги 2021 йилда 100 гектар тез ўсувчи терак экиш режаси белгиланганди, – дейди хўжалиги бош ўрмонбегиси Жалолиддин Юлдошев. -Амалда 71 гектар терак плантацияси ташкил қилинди, ушбу режани бажариш куз мавсумида тўлиқ бажарилиши режалаштирилган. Шу билан биргаликда хўжалигимизда павловния кўчати етиштириш режаси 50 минг дона бўлиб, бугунги кунда 40 минг дона етиштирилди, йил якунигача 50 минг донани тўлиқ бажариш режалаштирилган. Ўрмон хўжалигининг асосий вазифаларидан бири манзарали мевали дарахт уруғларини йиғиштириш. 2021 йилда 5 тонна шундай уруғ теришни режалаштирдик. Июнь ойида 400 кг уруғ терилди.
Жомбой ўрмон хўжалигида 2021 йилда доривор ва озуқабоп ўсимлигини экиш режаси 31 гектар этиб белгиланган. Қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича белгиланган режа эса бажарилиб қўйилди. Ҳозирги кунгача 209 та асалари оиласи ташкил қилинди. Иссиқхона ташкил қилиш борасида бажарилаётган ишлар ҳақида ҳам ижобий фикр билдириш мумкин. Ташкил этилган иссиқхоналарда бугунги кунда бодринг, помидор етиштирилиб, аҳолига етказиб берилмоқда.
Алимардон ХУДОЙҚУЛОВ.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...