Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмончилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўлами

Жорий йилнинг 8 ийюль куни Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Бакиров Низомидин Жалилович Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги барча хўжалик раҳбарларига ZOOM дастурида видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Унда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар бошқармалари ва ташкилотлар раҳбар ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ -4850-сонли қарорда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда 2021 йил 2-ярим йилликда бажарилиши лозим бўлган масаласига бағишланди.
Шунингдек, жорий йилнинг Даромад топиш кўрсаткичларини бажарилиши ва соҳада амалга оширилаётган ишлар кўлами ҳамда айни пайтдаги энг муҳим ишлар ҳам ўз аксини топган.
Бунда карантин қоидаларига қатъий риоя қилиб, барча хўжалик раҳбарлари кун тартибида белгиланган масалалар юзасидан ҳисобот беришди.
Таҳлиллар асосида масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб, муҳокама натижаларига кўра хизмат вазифаларини бажаришда мунтазам камчиликларга йўл қўйиб келган бир қатор раҳбар, ходимларга нисбатан тегишли интизомий чоралар қўлланилиб, айримлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Йиғилиш сўнгида раис ўринбосари Ш.Усмонов ҳар бир ходим хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий амал қилиши лозимлиги, марказий аппарат ва қуйи тизим ўрмон хўжаликларига ва маҳаллада фаолият олиб бораётган ходимлар билан кунлик фаолиятини олиб бориши, Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалаларига эътибор қаратди. Соҳада олиб борилаётган  ислоҳотлар самарасини янада оширишда ходимларнинг келгуси фаолиятига муваффақият тилади.
Муҳокама тарзида ўтказилган йиғилиш сўнгида ходимлар зиммасига аниқ вазифалар қўйилиб, тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Муносабат

Муносабат

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга...