“Ўзгидромет” маркази маълумотига таяниб, июль ойининг биринчи ярмида юртимизда об-ҳаво ўта кескин (45.0С ва ундан юқори) кўтарилиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши оқибатида юзага келадиган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қуйидагилар тавсия этилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4850 қарори асосида ўрмон фонди ерларида маданий ўрмон ва плантациялар барпо этиш учун, Давлат Дастури асосида суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари дала четларида иҳота дарахтзорларини барпо этиш учун экилган тут ва бошқа барча турдаги кўчатларни парваришлаш, шунингдек ниҳолхона ва кўчатхоналарда агротехник тадбирларни соҳа олимларининг тавсияларига асосан ўз вақтида амалга ошириш;
барча имкониятларни ишга солган ҳолда мавжуд ва мақсадли экилган ниҳол ва кўчатларни иссиқдан сақлаб қолишга қаратилган кескин чораларни кўриш, мавжуд ўрмонзор ва бутазорларни қўриқлаш, ёнғиндан асраш ва унга қаратилган тадбирларни кучайтириш;
суғориш ишларини фақат кечки пайт (қуёш ботгандан кейин) бажариш, сувни навбатлаш тизимига қатъий риоя этган ҳолда “шарбат” усулида суғоришга алоҳида эътибор қаратиш;
агротехник тадбирларни бажарилишида доимий иштирок этадиган
ишчи-ходимларга барча шароитларни яратиш, иш ҳажмига боғлиқ ҳолда техника ва механизмларни кечки пайт ишлаш тизимини йўлга қўйиш;
иҳота дарахтзорлари учун экилган кўчатларни муҳофаза қилиш бўйича ер эгалари (фермер хўжаликлари) билан яқин ҳамкорликда ишларни ташкил этиш, тушунтириш ишларини олиб бориш, зарур ҳолларда ҳозирги аномал шароитда сув камлигини инобатга олган ҳолда кечки пайт механик усулда ёки техника ёрдамида суғориш;
иссиқдан сақлаб қолиш учун йирик ҳажмли ноёб турдаги кўчатларни (мовийранг қорақарағай, лола дарахти, павловния, берёза, қрим қарағайи ва ҳ.) атрофига соябон қуриш, ёш ниҳолларни устига енгил ҳимоя воситалари (соя берувчи дағал хашак ёки бошқалар) билан ёпиш ва бошқа барча ташкилий тадбирларни амалга ошириш каби тавсиялар берилади.
Ўзбекистон- Корея: Ўрмончиликда истиқболли ҳамкорлик амалга оширилади
Маълумки, ўтган йилда Ўзбекистон ва Корея республикаси ўртасида мамлакатимиз шароитига мос келувчи янги турдаги...