Ёшлар куни муносабати Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг докторанти Шаҳло Амонбоевани қизиқишларига қулоқ тутдик.
— Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида биз ”Яшил ҳудуд” зонасида қатнашдик, дейди — биз билан суҳбатда Шаҳло Амонбоева.
— Иштирок этишдан асосий мақсадимиз ўрмон соҳасида ёшларнинг илмий фаолияти, илмий лойиҳаларини бошқаларга таништиришдир. Ўзимиз етиштираётган дарахт кўчатларини пайванд қилишни ўргатамиз. Бундан ташқари ёшларни ўрмончилик билан таништириш викторина шартлари ташкил этдик. Ёшлар “Яшил ҳудуд”даги саволларимизга жавоб беришиб, қимматбаҳо совғаларга эга бўлишди.
Дарҳақиқат бугун Тошкент шаҳрининг Ботаника боғида бўлиб ўтган форум барча ёшларнинг ёдида қоладиган бўлди.




Хонбиби ҲИММАТ қизи.