Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ЁШЛАРИГА ТАБРИК

Қадрли ўрмон хўжалиги ёшлари!
Барчангизни “30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан муборакбод этаман.
Бугунги инсоният ҳаёти ва жаҳон тараққиётининг демографик ҳолатига кўра, Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида аҳолиси тез суратлар билан ўсиб бораётган давлатлар қаторига кириши кўпчиликка маълум. Юртимиз аҳолиси орасида ёшлар сонининг кўплиги бўйича нафақат Осиё давлатлари, балки бутун дунё мамлакатлари ўртасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди.
Ҳар қандай жамият тараққиётини, унинг келажагини соғлом ва баркамол ёшлар таъминлаши барчага аён. Мамлакатимизда истиқлолга эришган давримиздан бошлаб ёшлар ва уларнинг маънавияти масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, ҳамон долзарблигича қолмоқда. Шу боис ёшлар ишлари масаласига муҳтарам Юртбошимиз бошчилигида катта аҳамият берилмоқда. Хусусан, юртимизда 30 июнь санасини – “Ёшлар куни”, 2021 йилни – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинишида ҳам катта маъно-мазмун ва моҳият мавжуд.
Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини 2020 — 2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да қуйидаги соҳа ёш кадрларига имконият ва шарт-шароитлар белгилаб берилган. Хусусан:
ўрмон хўжалиги соҳасини ёш ва замонавий фикрлайдиган малакали мутахассислар билан таъминлаш;
уларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва иш шароитларини яхшилаш;
соҳа учун олий маълумотли кадрлар тайёрлашни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш;
соҳада тайёрланадиган кадрлар учун муносиб таълим олиш шароитларини яратиш;
соҳага ёш ва иқтидорли кадрларни жалб қилиш;
фаолият юритаётган олимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
ёш кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш чораларини кўриш ва шу кабилар.
Азиз ёш йигит-қизларимиз! Орангизда Ватанимиз келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир, ўрмон хўжалигида белгилаб олинган давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан қатъият билан давом эттирувчи, ўрмон хўжалигини йирик соҳага айлантира оладиган, юритимизни обод қиладиган, “Ўрмон хўжалиги фидойиси” кўкрак нишонига сазовор бўладиган кўплаб ёшлар камол топишига ишонаман.
Бу йўлда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат, куч-ғайрат, азму шижоат тилаб қоламан.

Ўрмон хўжалиги давлат
қўмитаси раиси Н.Бакиров