28 июнь куни Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми бошланди.
“Ўзбекистон ўрмонларини биргаликда барпо қиламиз”, “Яшил ташаббус” доирасида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов ва тақдимотлар бўлиб ўтмоқда.
Форум очилишида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Олимжон Хакимов, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ва бошқа вазирлик, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди ва ёшларни байрам билан табриклашди.
Салоҳиятли, билимли, қизиқувчан ва ёшлар йиғилган бўлиб, уларнинг зукколиги ва шижоати берилган саволларга зукколик билан қайтараётган жавобларидан кўриниб туради.
“Ўзбекистон Ёшлари ва Талабалари форумида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан “Ўзбекистон ўрмонларини биргаликда барпо қилаииз”, “Яшил ташаббус” доирасида интерактив ўйин ва викториналар ташкил этилиб, иштирокчи ғолибларга совғалар берилди.
Шунингдек, юртдошларимиз, ўз билимларингни синаб кўришди. Ташкил этилган кўргазма ёшларда ўрмончиликка бўлган қизиқишларини уйғотди.
Албатта, ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ёшлармизга юртимиз ўрмонлари ҳақида кўплаб маълумотлар бериш ва янгиликларни амалда кўрсатиш ҳамда катта экранда фаолиятимизни акс эттирувчи тасвирлар айланди.
Бугунги тадбир фақат хуш кайфият бахш этиш ва юртдошларимиз вақтини мазмунли ўтказиш билан кифояланмади. Фурсатдан фойдаланиб, йиғилганларга Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, унинг асосий ғоя ва мақсадлари, олиб бораётган ишлари ҳақида қисқа ва лўнда маълумотлар берилди.




