Жорий йилнинг 22 июнь куни Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган Чўл ҳудудларида ўрмончиликни ривожлантириш илмий маркази ходимлари учун «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» шиори асосида Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш бўйича “Мустақиллик – ютуқларимиз асоси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси Малика Абдухакимова, Кармана туманидаги 28-умумтаълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Нигора Орзиевалар иштирок этишди. Давра суҳбатида мустақиллик берган имкониятлар, эришган ютуқларимиз, ёшларга берилаётган имтиёзлар ҳақида фикр юритилди. Бу айёмда бугунги тинч-осойишта ҳаёт, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир синов ҳамда машаққатлар эвазига эришилгани хаёлимиздан ўтиши, шу йўлда қурбон бўлган миллионлаб юртдошларимизни хотирлашимизни, бизга насиб этган мустақиллик, тинчлик ва осойишталикнинг аҳамиятини янада теран эканлигини англашимиз лозимлиги таъкидланди.
Марказда ишлаётган ишчи-ходимлар давра суҳбати юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.Конимехда маънавий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.Жорий йилнинг 22 июнь куни Навоий вилоятининг Конимех давлат ўрмон хўжалигида “Жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир” тамойили асосида кучли иқтисодиёт ва кучли маънавият уйғунлигини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди. Унда Қўмита раиси маслаҳатчиси Малика Абдухакимова иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 январдаги Маънавият ва маърифат кенгашида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳияти ҳақида гапирилди.
Жаҳонда ғоявий-мафкуравий курашлар кескин давом этаётган, маънавий таҳдидлар кучайиб бораётган ҳозирги даврда ёшлар ўртасида миллий қадриятларга беписандлик, зарарли ёт ғоялар таъсирига берилиш, жиноятчилик ва экстремизм ҳаракатларига адашиб қўшилиб қолиш ҳолатлари жамиятимизда ҳам ҳамон учраётганлиги эришган ютуқларимизни ортга суради. Бунинг учун аҳоли ўртасида фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, жамиятда миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган демократик тамойилларни қарор топтириш, «Жаҳолатга қарши маърифат» ғояси асосида жамиятда узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, тинчлик ва осойишталикка, мамлакатимизнинг барқарор тараққиётига, қадрият ва урф-одатларга ҳамда инсонпарварлик ғояларига хавф солувчи турли ички ва ташқи таҳдидларга қарши иммунитет ҳосил қилиш, аҳолининг ижтимоий-маънавий ҳаётида бунёдкорлик ғояларини кучайтириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Бутун дунё ҳамжамияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий соҳадаги ислоҳотларни диққат билан кузатаётгани, мамлакатимиз геосиёсий стратегик ҳудуд сифатида катта имкониятлар макони сифатида қизиқтираётгани, натижада катта сармоялар киритаётганини ҳар куни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали хабардормиз. Ҳозирги пандемия шароитида иқтисодий ривожланишимизни албатта маънавий покланиш, маънавий юксалиш билан чамбарчас ҳолда олиб боришимиз миллий тикланишдан миллий юксалиш сари элтади.
Тадбирда ўрмон хўжалиги соҳаси вакилларининг фаолиятида маънавий-маърифий ишларнинг ўрни ва аҳамияти, иқтисод ва маънавиятни уйғун ҳолда олиб бориш давр талаби эканлиги ҳақида фикр билдирилди.
Тадбирда иштирок этган Конимех давлат ўрмон хўжалиги ишчи-ходимлари маънавиятсиз яшаб бўлмасликни, бунинг учун ёшлар тарбиясига катта эътибор бериш кераклигини, мустақиллик берган имкониятлар, ўтказилаётган тарғибот тадбири ҳақидаги ўз таассуротларини баён қилдилар.
Ўзбекистон- Корея: Ўрмончиликда истиқболли ҳамкорлик амалга оширилади
Маълумки, ўтган йилда Ўзбекистон ва Корея республикаси ўртасида мамлакатимиз шароитига мос келувчи янги турдаги...