Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Зарпечакнинг зараридан огоҳ бўлинг!

Экин майдонларида кўп ҳолларда турли хил бегона ўтларга, ўсимликларга кўзимиз тушади. Имкон қадар экинларимизни улардан тозалашга ҳаракат қиламиз. Биламизки, бундай ўсимликлар зарарли, улар бор жойда экинлар яхши ривожланмайди.

Шундай ўсимликлардан бири зарпечак қишлоқ хўжалик экинларига жуда катта зарар келтиради. Улар барча ўт-ўсимликлар, дарахтлар, бутасимонларни зарарлайди. Беда, зиғир, махсар, лавлаги, сабзи, пиёз каби озиқ-овқат ва чорвабоп экинлар ривожига бу паразит ҳар доим тўсқинлик қилади. Бир паллали ўсимликлар, жумладан, бошоқли экинлар зарпечакдан камроқ зарарланади.

Чирмовдошлар (Cусcутаcеае) га мансуб текинхўр ўсимлик туркуми. Мўътадил минтақаларгача 170 тури учрайди. Баргсиз ва илдизсиз бир йиллик ўт, қатъий карантин объекти.

Пояси чирмашиб ўсади, ипсимон, сершох, танаси сариқ, яшил сарғиш ёки тўқ сариқ. 3арчпечак уруғи ва поясидан кўпаяди. Зарпечакнинг бир ўсимлиги 10—50 минггача уруғ беради.

Зарпечак билан зарарланган ўсимликлар касаллик ва заруркунандаларга чидамсиз бўлиб қолади. Бундан ташқари зарпечакнинг айрим турлари ўсимликларда вирусли касалликларни ҳам тарқатади. Шу боис зарпечакка қарши доимий равишда курашимиз, бу борада илм-фан ютуқларига таянишимиз, тажрибали мутахассислар кўрсатмаларига амал қилишимиз керак.

А.СУЛТОНОВ,

А.ЎЛМАСОВ,

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Ўрмон хўжалиги агентлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Инсон ресурсларини бошқариш ходимлари учун 30 академик соатдан иборат “Янги Меҳнат кодексини ўрганиш” ўқув курслари ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси дастурида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида назарда тутилган масалалар, жумладан ишга жойлаштириш ва...