Давлат рамзлари
  • Ўзбек
  • English
  • Русский
  • Ўзбек
  • English
  • Русский

Ўрмон – бебаҳо бойлик

Юртимизда ҳозир ёзнинг айни жазирамали кунлари давом этмоқда. Ҳаво ҳароратининг юқорилигидан ҳамма соя-салқин жойларни излайди, чўмилиш ҳавзаларига интилади. Бундай пайтларда шовуллаган ўрмонлар атрофи, сокин оқаётган дарё бўйларида дам олишга нима етсин. Ҳур-ҳур шабада эсиб турса,  бундай жойларда  янада яхши, маза қилиб дам оласан.

Мен ишлайдиган жой табиати ҳам хушҳаво. Ҳовлидаги арчалар ва бошқа игна баргли дарахтлар доимо ҳавони мўътадиллаштириб туради. Бир томонда шиғил ҳосилга кирган  мевали дарахтлар.

Кабинетдан чиқиб, ҳовли томон қадам ташлаганданоқ  серфайз манзара, тоза ҳаво қалбга кўтаринкилик бағишлайди. Шунда ўзимча тасаввур қиламан: биргина ўрмон хўжалигимизга қарашли ҳудудларда бу каби гўзал жойлар қанча. Уларнинг аксарида дарахтлар сероб, ариқларда шилдираб сувлар оқади. Катта-кичик сув ҳавзаларида сон-саноқсиз балиқлар сузиб юради, чамандек очилган гулларга эса ғувиллаб арилар қўнади.

Ёшлигимда  ўрмонлар ҳақида эртакларда, достонларда кўп эшитганман. Уларнинг барида ўрмон ҳақида, дов-дарахтлар ҳақида фақат ижобий фикрлар юритилар, ўрмонлар инсонларнинг, бутун табиатнинг дўсти дея таърифланарди. Мана бугун ўзим ўрмончиман. Ҳар йили жойларда қанчалаб ниҳоллар экилишида қатнашаман, қанчадан қанча чўлу биёбонларнинг бўстонларга айланишига гувоҳ бўламан, айнан бундай ишларда ҳамкасбларим иштирок этишади.

Халқимиз ўрмонни етти хазинанинг бири. деб атаган. Кўп ҳолларда бу иборанинг мағзини чақишга ҳаракат қиламан. Ва кўплаб фикрлар юритиш асносида саволларимга жавоб топгандек бўламан.

Ахир ўрмонга озор бермасанг, ҳамиша қадрласанг,  сенга у ҳам бағрини очадику! Дам оламан десанг соя беради, ейман десанг тотли меваларини инъом этади, иморат қилмоқчи бўлсанг, ёғоч-тахталарини муҳайё қилади. унинг бағридаги ҳайвонат оламичи? Узоққа бормай, бугун ўрмонларда парвариш қилинаётган асаларилар ёки балиқларни олайлик. Асалдек толи, балиқдай тоза маҳсулотни топишнинг, уларга эгалик қилишнинг ўзи бўладими?

Ота-боболаримиз ўрмонни хазиналардан бирига қиёслашининг боиси унинг ҳеч қачон тугаб қолмаслигида, бирни кессанг, ўнлаб кўчатларнинг кўкариши, турмушнинг барча жабҳаларида ўрмон маҳсулотларининг қўл келишида экан. Шундай экан, биз ҳамиша бебаҳо бойлигимиз бўлган ўрмонларни асрашимиз, уларни кўпайтиришимиз керак.

Субхон Абдусаломов,

Самарқанд вилоят Дарғом ўрмон ишлаб

чиқариш корхонаси ўрмонбегиси

Биз зўравонликка қаршимиз!

Биз зўравонликка қаршимиз!

Аёл ожиза, бироқ кучли, аёл заифа, аммо иродали! Унинг иродаси олдида лозим бўлса буюклар бош эгади. Азалдан эркаклар...