2021 йил 22 июнда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда «Йилнинг энг фаол ёш ўрмончиси» номли кўрик танловнинг республика босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик танловда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги барча тизим ташкилотларда фаолият юритаётган 30 ёшгача бўлган ходимлар хўжалик босқичлари ва ҳудудий бошқарма босқичларида ўз билим ҳамда тажрибаларини ишга солган ҳолда юқори натижаларни кўрсатиб, кўрик-танловнинг республика босқичига етиб келди.
Ушбу кўрик-танлов финалчилари сифатида: Қашқадарё вилоятидан Шаҳрисабз ИДЎХ муҳандиси Обид Эгашев, Бухоро вилояти Жондор ДЎХ ўрмон муҳандиси Хамроев Нарзулло, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси етакчи мутахассиси Махмудов Мухаммаджон ҳамда Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти докторантлари Зиётов Тўрахон ва Хасанова Муниралар иштирок этди. Иштрокчилар 2 та шарт бўйича ўз билим ва тажрибаларини синаб кўришди.
1-шарт «Менинг ғоям» мавзусида бўлиб, унда ҳар бир иштрокчи ўзлари тайёрлаб келган лойиҳалари бўйича қилган маърузалари орқали соҳага оид муаммо ва унинг ечимларини 5 дақиқа ичида қисқа вақт ичида ёритиб беришга ҳаракат қилди.
2-шартда эса, иштирокчилар тест саволларига берган тўғри жавобларига қараб ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб баҳоланди.
Кўрик-танлов натижаларига кўра, иккита шарт бўйича М.Хасанова ўстинлик кўрсатди ва жами 67 балл тўплаб 1-ўрин эгасига айланди.
2-ўрин эса иккита шарт бўйича жами 64 балл тўлаган Т.Зиётовга насиб қилди.
Н.Хамроев биринчи шартда Т.Зиётовдан устинлик қилган бўлса ҳам 2-шарт тест саволларига яхши жавоб бера олмаганлиги сабабли, жами 56 балл билан 3-ўринни эгаллади.
Низомда кўрсатиб ўтилганидек, Кўрик-танловнинг Республика босқичи бўйича 1-ўрин ғолиби ҳамда қўмита Ёшлар етакчиси Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда “Давлат ва жамият бошқаруви” йўналиши бўйича хорижий давлатлардаги қисқа муддатли курсларга жалб этилиши мумкин шунингдек , 1,2 ва 3-ўрин ғолиблари 30 июнь – “Ёшлар куни” байрамига бағишланган республика тадбирига таклиф этилади.
Эслатиб ўтамиз мазкур Кўрик-танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сон Фармони ҳамда Ёшлар ишлари билан ҳамкорликда тасдиқланган 2021 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича “Ёшлар дастури”, шунингдек, қўмита томонидан ушбу йўналишда жорий этилган меъёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳамда таълим-тарбия самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилди.
Кўрик-танловни ташкил этишда фаол қатнашган Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ёшлар етакчиси Ш.Аманбаева, Кадрлар бўлими бошлиғи К.Холматов ва Олий мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти депутати М.Даулетмуратовларга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ишланмалари амалиётга тадбиқ этилади
Қорақалпоғистонда давлат раҳбарининг 2023 йил 31 майдаги “Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш...